Шунчаки фикр

Ҳали чумолини кашф этмаганмиз

“Одам энг ақлли махлуқ” дейишади. Бўлмаган гап. Дарвин “одам маймундан келиб чиққан” деганда унинг ақли маймун даражасида демоқчи бўлган эмасмикан? Балки маймун одамдан тўраган деган гапни айтишга қўрққанидан аксини айтиб юборганмикан?

Бир кузатиб кўринг, биз ақли заиф дейдиган махлуқот одамдан ақллироққа ўхшайди. Одамзот одийгина чумолининг ҳаёт тарзидаги зигзаг тузумни, структурани, унинг метин интизом илдизини, нутқ сўзлаш қобилиятини ҳалигача аниқлай олмади. Демакки, чумоли одамзотдан анча ақлли, сирли-синоатли. Continue reading