Мухлис мушоҳадаси

БИР МАРТА ЯШАЙДИ ЎЗБЕК…

Яқинда бир гастербайтер дўстим билан учрашиб қолдим.
Бироз қаригандек кўринди. Сочларига ҳам оқ оралаган. Озиб ҳам қолган…
Ачинган бўлдим. Нима бўлганда ҳам ўз илмий ишини охирига етказа олмади бечора.
Жуда ҳам ажойиб бир лойиҳа устида тадқиқот олиб бораётганди. Кимлардир эга чиқмоқчи бўлишганди чамамда… Балки шу учундир ўз лойиҳасини сариқ чақага пуллаб билет олиб “ГАСТЕРБАЙТЕР” унвонига эга бўлиш учун чет элларда сарсонликни ўзига раво кўрди. Агарда яна 100 йил чидаб берганда “НОББЕЛ” мукофотига эга чиқармиди балки?! Бу энди ҳазил эмас!!! Continue reading

Шунчаки…

ТАРБИЯ

Мусурмонқул ака художўй, мўминқобил, тарбияли одам. Унинг икки ўғли бор эди. Уларнинг ҳам ўзи каби тарбияли бўлишини истарди. Шунинг учун асосий вақтини уларга панд-насиҳат қилишга, нимадир ўргатишга сарфларди.

Рамазон кунларининг бирида катта ўғли қўшнисининг боласи-Раҳимни куракда турмайдиган сўзлар билан сўкканини эшитиб қолди.

-Болам рўзанг ҳаром бўлди,-деди у.-Сен Раҳимни сўкиш билан рўзангни буздинг. Бу ойда бировни сўкиш, ҳақоратлаш мумкин эмас. Continue reading