Мухлис мушоҳадаси

БИР МАРТА ЯШАЙДИ ЎЗБЕК…

Яқинда бир гастербайтер дўстим билан учрашиб қолдим.
Бироз қаригандек кўринди. Сочларига ҳам оқ оралаган. Озиб ҳам қолган…
Ачинган бўлдим. Нима бўлганда ҳам ўз илмий ишини охирига етказа олмади бечора.
Жуда ҳам ажойиб бир лойиҳа устида тадқиқот олиб бораётганди. Кимлардир эга чиқмоқчи бўлишганди чамамда… Балки шу учундир ўз лойиҳасини сариқ чақага пуллаб билет олиб “ГАСТЕРБАЙТЕР” унвонига эга бўлиш учун чет элларда сарсонликни ўзига раво кўрди. Агарда яна 100 йил чидаб берганда “НОББЕЛ” мукофотига эга чиқармиди балки?! Бу энди ҳазил эмас!!!

Унинг характерида ҳам ўзгаришлар содир бўлганди. Бу балки кишининг ўзига сезилмас, балки мен ҳам ўзимдаги ўзгаришларни сезмасман… Аммо унинг ҳаттоки юриш туришида ҳам ўзгаришлар яққол билиниб қолганди.

Иккимиз ёшлигимизни, ўқиш даврларимизни эсладик. Бирор бир кафега кириб суҳбатни давом эттирмоқчи бўлдик.
Хориж ресторанларида “дам” олишга иккимизнинг ҳам имкониятимиз чегараланган эди.

Атрофдаги шу очофат хўрандалардан камимиз борми дея бир “яйраш” орзусида кафелардан бирига “қўндик”.

Чет элнинг кафеси барибир ўзимизнинг кафелардан фарқ қиларди. Меню кўтариб келган соҳибжамол қизнинг муомаласи ҳайрон қоларди даражада эди. Дўстим менюни оларкан, таомларга қараб “букинг” қилди.
-”Икки бурда нон ва икки стакан оддий сув”

Мен ва қиз ҳайратда қотиб қолдик. Мен албатта дўстимнинг ҳазилкашлигини билардим. Кейинги “заказ”ларини кутиб турган қиз яна нима буюрасиз дея сўраб қолди.
-”Фақат шулар”- деди дўстим кўзини менюдан узмай.
Қиз ҳам бироз ҳазилкаш эканми, бу дунёга бир марта келасиз шунинг учун мазза қилиб еб ичмайсизми дея пичинг гапира бошлади.
Дўстимга қарасам у “серёзний” ҳолатда жавоб берди.

-”Ҳа бу дунёга бир марта келамиз, бир тўйиб еб ичсак нима қилибди?! Унда тўрт дона буханка нон билан тўрт челак сув келтиринг” дея қизга юзланди.
“Бақрайиб” қолган қиз нима қиларини билмай қолди. Ноқулай ҳолат эди.
Бу ҳолатни дўстим чиройли табассум билан менюдаги таомларнинг номини айтиш билан бошқача қилиб юборди.

Дўстим менга бу қилиғи билан нималардир демоқчи эди. Унинг характерларидан бири гапни қоғозга ўраб айтиши эди. Ўзинг тушуниб олавер энди дегандек.

Кафедан хурсанд алволда чиқдик ва кўришгунча дея хайрлашдик.
Мен тушунаман. Ўзбек халқи ўзи емасада меҳмонга чиқариб беради. Ундан ортса боласига беради. Ўзини ўйламайди. Кўпроқ боласини ўйлайди. Нақадар болажон бу халқ!!!

Дўстимнинг менга ўзинг топиб олавер каби айтмоқчи бўлган гапини мағзини чақиш учун пиёда йўлак орқали уйга жўнадим. Бирин кетин томчилаб ёғаётган ёмғир бу масаланинг жавобини қулоғимга шипшитмоқчидек эди гўё.

Секин аста қадам босарканман, чўнтагимдан ўзим билмаган ҳолда солиб қўйган бир бурда нонни олиб термулиб қолдим.
Ёмғир эса шу бурда нонни ивитиб юбораётган эди…

Мистер Қалампир.

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: