Шунақаси ҳам бўлади

УЧИНЧИ ОДАМ

Америкада биринчи китобим чиққан кунлар эди. Бир куни уйга уч нафар танишим келиб қолишди. Уларга китобимни кўрсатдим.

-Бу жудда катта воқеа,-деди улардан бири.- Келганингизга энди тўрт йил бўлдию инглиз тилида, яна илмий китоб чиқаришингиз, бу ўз мамлакатингизда қадрингизга етмаганлари учун Аллоҳнинг сизга кўрсатган бир кароматидир. Бу ана у сафсата сотиб юрган дўстларингиз учун ҳам бир тарсаки. Умрларини миш-миш, иғвога сарфлаганларича ана шундай қоладиган ишлар қилсаларку бугунга қадар анча олдинга кетган бўлардик. Мен сиз билан фахрланаман, шундай ҳамюртимиз борлигидан қувонаман…

Унинг бу қадар мақташидан ноқулай аҳволга тушдим. Чунки бу қадар осмонга кўтарадиган эмас, балки камтарона бир иш қилгандим, холос. Уни ҳам америкалик бир олим билан биргаликда қилганмиз. Кошки кўрсатмасайдим, деб ўйладим. У эса, яна узоқ гапирди ва китобни иккинчи меҳмонга узатди.

-Қутлайман,-деди у қўлига шоколад олган боладай қувониб.- Бу китобдан бизга ҳам берсангиз, болаларимизга ибрат қилиб кўрсатар эдик. Биз Афғонистондан келганлар нима учундир илм-фанга унча эътибор бермадик. Ўзбекистондан келганлар эса, бу борада анча дуруст. Уларнинг болалари ҳам унча – бунча танилиб қолишмоқда. Ўзлари эса, сизга ўхшаб мана шунақа ишлар қилмоқдалар.

-Кўп ҳам ундай эмас,-дея эътироз билдиришга оғиз жуфтлаган эдим, у׃

-Шундай,-дея гапимни кесди-да китобни у учинчи меҳмонга узатди.

У негадир қўлига қабр тошини олгандек ранги оқариб кетди. Индамай китобга қараб ўтираверди. Китоб унинг қўлида тобора оғирлашиб бораётган ва у эса, чўкиб кетаётгандек эди. Ошхонадан умр йўлдошимнинг “чой тайёр!” деган гапини эшитиб, ўрнимдан туриб, унинг ёнига бордим.

-Келган меҳмонга аввал китоб эмас, чой берадилар,-деди умр йўлдошим.

У тўғри айтаётганди. Аммо иш-ишдан кечганди. Меҳмонлар олдига дастурхон ёзилиб, чой олиб келинганда ҳам учинчи одам китобни тиззасида олиб ўтирар ва лом-мим демасди. Дастурхонга ош келганда у индамай ўрнидан турди-да китобни жавонга қўйди. У ҳатто “Табриклайман” ҳам демагани диққатимни тортди. Олдинги икки кишининг гапларидан ранжиди, шекилли, деб эътибор бердим. У икки соат давомида у ҳеч гапга ҳам қўшилмади. Меҳмонлар кетиш олдидан яна бир табриклашар экан, учинчи одам тумшуғини осилтирганча ташқарига чиқдию бирдан олтин топгандек юзига ёруғлик югурди.

-Кеча Америкага яқинда келган Олимжон деган йигит ишга кириш учун таржимаи ҳолини юборибди. Ҳар эҳтимолга кўра ҳаммага тарқатиб қўймоқдаман, балки иш топилса, хабар қиларсизлар, дебди. Аммо қойил қолдим. Америкага келганимга йигирма йилдан ошдию биринчи марта бунақа пишиқ ёзилган таржимаи ҳолни кўрдим. Жуда билимли бола экан.Талантига қойил қолдим,-деди.

У балки ранжитмоқчи бўлиб бу гапни айтгандир, лекин хурсанд бўлдим. Чунки ўша йигит илтимос қилиб келганда таржимаи ҳолини мен ёзиб бергандим-да.

ЖМ.

2006.

One Response

  1. ЎЗБЕКИСТОНГА МАҲКУМ “ГАСТЕРБАЙТЕРЛАР”…
    Ҳурматли Ислом Абдуғаниевич!
    Ҳозирда бозор иқтисодиётига ўтиш босқичларида Сизнинг олиб бораётган иқтисодий ва сиёсий ишларингизда кўролмаслик қилаётган чет унсурларнинг кўзлари ириб оқсин! Ҳалиям, барча ривожланиш босқичларини айтиб ошкор этмагансиз, бўлмаса улар Сиз муҳтарам зотнинг режаларингизни ўғирлаб кетишарди ва ўзларига “НОУ-ҲАУ” қилиб расмийлаштириб олишган бўлишарди.
    Мен бир неча Аврўпо давлатларида котта бизнес қилишга ҳаракат қилиб уларнинг Ўзбекистоннинг ўзига хос ва ўзига мос бўлган ривожланиш йўли олдида ночор қолганларини кўриб ҳайрон қолдим. Улар бизнесни аслида бизлардан ўрганишлари лорзим экан. Аймоқчиманки, АҚШ биздан 50-100 йиллар орқада, Арўво эса 100-150 йиллар орқада ва шу Россиянинг ўзи камида 200-4000000 йиллар орқада эканлиги ўз исботини топди.
    Авсрияда бизнес сафарида бўлганимда уларнинг хусусмийлаштриш ишларида оқсоқлик бораётганини кўрдим.
    Уларга ўзимизнинг ўзимизга мос ва ўзимизга хос бўлган ривожланишни айтсам улар ҳеч нимани тушуна олмай бизнес планимдан воз кечишди.
    Ахир хусусийлаштирилган биноларнинг ичида ишни янгидан ташкил қилишдан кўра уни бузиб, майдалаб сотиб юборилса қанчалар фойда келтиришини чунон тушунтиришимга бир неча ойлар сарф бўлдики, бирорта катта бинони бузиб сотиб юборишга етадиган муҳлат эди бу давр!!!
    Баъзи бир аҳмоқлар Ўзбекистонда ривожланиш йўқ, барча қийналган дея жар солмоқдалар. Билмайдиларки, Африка давлатлари бизнинг бу кунларимизни бир неча йиллар олдин кўриб бу кунга келишган. Уларнинг аҳволидан дарс олмайдилар. Доим нолишгани нолишган. Африка халқининг ҳам нолигани худонинг ғазабини келтирган шекилли, янада аҳволлари оғирлашган. Подшо худонинг ердаги сояси деган гапни унутишган шекилли улар бу кулфатларга дучор бўлишган. Подшолари бировларнинг қўлида қўғирчоқ бўлишгани англаб олишгани йўқ! Бунга уларнинг ўзлари сабабчи.
    Сизнинг олиб бораётган сиёсатингизда Россиянинг калта президентидан тортиб Хитойнинг кўзи ўтмас бошлиғи-ю АҚШнинг қоравой бошлиғи бўлмиш Бароқвой ҳам бирор чора тадбирга ақллари етмай олингизда ип эша ҳам олмаётирлар…
    Ҳа энди уларнинг ақли бўлса, сизнинг қўлингизга ўз думларини тутқазиб қўярмидилар?!…
    Уларнинг бир бирини думини ўзаро боғлаб қўйганлигингиз жуда ҳам ажойиб бўлдида. Энди уларнинг думларида тугилган иплар бизнинг қўлимизда… Қачон ҳоҳласак шу каби тортиб ўйин қилаверамиз…
    Энди яна бир бора чет унсурлар ҳасад қилаётган Сиз мўътабар зотнинг иқтисодий-сиёсий чора тадбирларингизни эслаб ўтсак…
    Россиянинг Екатирина-II (нима бўлса ҳам аҳмоқларнинг аҳмоғи экан ерини сотиб юбориб) деган олийҳиммат вакиласи яъни паризодаси Аляскани сотиб унинг тақдири охиригача етказа олмади, бунинг оқибатида ўша ернинг қаърида жойлашган бошликлар суммаси ернинг ўзини сотиб олишга кетган суммасидан бир неча миллионлаб ортиқ хазинанинг очилишига олиб келди…
    Сиз эса жуда ҳам ақллисиз!!!
    Сиз ерларни хитойликларга сотиб бердингиз. Аммо буни халқ бошқача тушунмоқда. Энди бизлар ҳам ерсиз қолиб бадарға бўламизми дея ҳадиксирашмоқда… Ерга келиб ўрнашганлар муқимлашиб кейин ерга эга чиқадилар ва бизни қулга айлантиришади дея атрофга жар ҳам солиб Сизнинг адресингизга нотўғри гапларни айтишмоқда….
    Билмайдиларки, Сизнинг режангиз бўйича бу каби кишиларни Ўзбекистон ҳудудига келтириб кейинчалик уларни ўзларимизга “гастербайтер” қилиб қул каби ишлатамиз. Уларнинг фикрича биз ўзбек халқи бу каби келгиндиларга қул каби ўз юртимизда гастербайтерликни давом эттирамиз дея норозилик қилишмоқчи… Менга қурол беринг! Бу каби ватан хоинларини камида 200 тасини отиб ташлашга ваъда бераман Сизга!!!
    Сизнинг Ўзбек миллати учун қилаётган ҳақиқий ватанпарварлик ишларингизни тушуна олмадилар. Сизнинг ноқонуний бўлсада Қирғизларнинг ва Тожикистоннинг баъзи ерларини эгаллаб олишингизни тушуна олмаётирлар…
    Уруш бўлса бўлар, лекин Амир Темур ҳазратлари ҳам бизлар учун ерларни кенгайтиришга биринчи эътиборни берганлари ҳали ҳануз дунёни лол қилиб келмоқда…
    Ҳатто Бойазидни ҳам қон қақшатиб Аврўпо мамлакатларига озодликнинг маълум бир қисмини олиб берганлари сир эмас албатта! Ҳалигача Аврўпа мамлакатлари ўзларини бизнинг диёр олдида қарздор ҳис қилишлари бизнинг бахтимиз эмасмууууууууу?!
    Сизнинг ҳам қилаётган ишларингиз аслида амир Темур ҳазратларининг қилаётган ишларининг давомидир…
    Мен чин юракдан Сизни келажакда ўзбек халқи нафақат Ўзбекистонга мустақилликни олиб келган биринчи президент раҳбар сифатида кўришларини балки шу билан бир қаторда 2- Амир темур эмас 1-Амир Темур сифатида қалбларда мангу қолишингизни истайман.
    Доим соғ бўлинг, умрингиз узоқ бўлсин, тахтингиз дунё борки тоабад бўлсин… Душманларингизнинг кўзлари кўр бўлсин, айниқса Ўзбекистон душманларининг кўзлари ириб оқсин…
    Сизни мақташни давом эттирардиму аммо ёнингиздаги куйдирилган каллаларнинг бу каби бизнесларига аралашмаслик учун мақтовни қисқа қилдим…
    Мана мен Тожикистонда туғилиб шуни кўриб катта бўлдимки, ватан барибир ўз она тилингда сўзлашувчилар орасида экан. Бир еврей дўстим бор эди. Унинг фикрича барча ер унинг ватани экан. Яна билмадим…

    P.S: Яқинда Суданга бориш ниятим бор, уларда бир бизнес қилиш истагида инвестиция қўймоқчиман. Сиздан илтимос! Бу ерларда ҳали ўзбекларнинг уруғи унмаган экан шу ерда ҳам бир икки гастербайтерларингиздан юборсангиз! Биламан Ўзбекистон давлати мен каби асли Ўзбекистонлик бўлмаган бир кишининг пулига муҳтож эмас!!! Аммо бу гастербайтерла ҳисобидан Сизнинг тегишли фондингизга пул ўтказмаларини ўтказишга имконим бор…

    Ҳурмат билан Швейцариядан бизнесмен Мистер Қалампир

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: