Муносабат

Файсбук жосусми?! Қолганларичи?

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД: “Фейсбук” сизнинг маълумотларингизни сотиб пул қиладиган жой, сизни манипуляция қилади, “Однокласники” ФСБ ва СНБнинг контрол маркази-бошқарув жойи. Сизни бошқаришади. Массанжерлар буларнинг асл башараларининг ксериокопияси. Шундай экан бу жойлардан мени тополмайсиз. Энг яхшиси электрон почтамга ёки ушбу сайтимга “просто” ёзишдир.
Узр, нима қиламиз, “шунақа замондан” орқада қолган, консервативман.

Жавоб ўрнида……..

Файсбук жосусми?! Қолганларичи?
Бу дунёда ҳеч бир нарса сир бўлиб қолмайди. Худонинг сон-саноқсиз фаришталари 3Д ўлчамли кинога олиб турибди. Оллоҳ бу дунёда ошкор бўлишини хоҳлаганини, нариги дунёда филмнинг ихтиёрий жойидан қўйиб кўрсатиб исботлаб бера олади. Лекин аксарият алдовларни маҳфийликда сақлайман деганлар, шу дунёнинг ўзидаёқ фош бўлиб қолишади.
Кейинги пайтларда файсбук ва бошқа иштимоий тармоқлар, мижозларнинг маълумотларини сотишда ва махфий хизматларга тақдим этишда айбланмоқда. Мен профессионал-мукаммал дастурчиман. Ушбу тармоқлар, айниқса файсбук қандай қурилганлигини ва ишлашини жуда яхши биламан. Юқоридаги айбловлар буткул нотўғри, дегим келади. Афсус-ки, юз фоиз ҳақиқат. Аслида ижтимоий тармоқларга фақат оммага ошкор қилиниши керак бўлган маълумотларни қўйиш лозим. Мен фақат шунақа нарсаларни қўяман, қўрқайдиган нарсам йўқ, деб ўзингизни ҳотиржам қилишингиз мумкин, лекин бу ҳам нотўғри.
Мен мутахасис сифатида бундай жосуслар нималарга қодирлигини ҳамда улардан қандай эҳтиёткорлик билан фойдаланиш кераклигини ёритиб ўтмоқчиман. Ушбу мақола сичқончани ҳаракатлантиришни эплай оладиган оммага мўлжалланган ва барча учун фойдали деб ҳисоблайман.
Биринчи навбатда Сиз «браузер» деб номланган ойнани очасиз. У HTML ёки унга турдош бўлган тилларда келган кодларни таҳлил қилиб, юкланиши керак бўлган файлларни компьютерингизга кўчириб олади ва кутилган тасвирни ҳосил қилади. Жаваскрипт деб номланган дастурлаш тилидаги кодлар мавжуд бўлса уларни бажаради.
Иккинчидан манзил ёзиладиган сатрга ҳавола(линк, URL)ни киритасиз. Ҳар бир браузерда одатда «куки» деб номланган маълумотлар ҳалтачаси мавжуд бўлади. У созлаш бўлимидан махсус ўчирилмаса, серверга (бу аксарият оммага тушунарли термин, изоҳ сифатида айтиш мумкинки, кирмоқчи бўлган саҳифангиз жойлашган (кучли) компьютер) ўзининг исми шарифини, яъни дастурлаш тили билан айтганда «id»сини жўнатади. Ҳар қандай ижтимоий тармоқ ва почталар унинг келганини текширади ҳамда ўзининг маълумотлар базачида мавжудлигига текширади. Агар аввал кириб, «ЧИҚИШ» тугмасини босмасдан кетган бўлсангиз, «жосус» биладики, сиз қайтиб келдингиз ва таҳаллус ёки почта билан калит сўзини қайта киритишга ҳожат йўқ. «Куки»ни сақлаш муддати одатда ўттиз кун бўлади, лекин уни дастурчи ўзи истаганча белгилаши мумкин. Демак, калит сўзи (пароль) билан кириладиган ҳамма жойдан иш тугагандан сўнг «ЧИҚИШ»ни босиб кетиш тавсия этилади.
«Куки» юборган маълумот бўйича кимлигингизни аниқлай олмаган жосус қайтадан тизимга киришингизни талаб қилади. Бу қуйидаги ҳолатлардан бирида бўлиши мумкин. Тизимга биринчи бор кираётганингизда, юқорида айтилгандай «ЧИҚИШ»ни босиб кетган бўлсангиз, бошқа броузер (ёки компьютер)дан кираётган бўлсангиз ёки броузернинг «КЭШ», яъни шартли хотирасини тозалаб юборган бўлсангиз.
Учинчидан, сервер ҳар бир ўзига боғланган браузер учун ундан олган маълумот ҳалтачасининг бош бўғинидаги маълумотларга қараб махсус «сессия» деб номлашмиш оқим очади. Жосуслар сизнинг махсус рақамингизни ўша ерда сақлайди. Тажрибасиз дастурчилар сессияда жуда кўп ортиқча ва айнан жосусларни қизиқтирадиган маълумотларни сақлашини ўзим гувоҳи бўлганман. Файсбук сингари «мутахасис»лар учун сессиядан маълумот ўғирлаш, бизни тил билан айтганда, ҳамирдан қил суғургандай.
Ва ниҳоят, асосий тўртинчиси, маълумотни олиш ва юбориш. Қандай саҳифаларни очдингиз, нима маълумот ёзиб қолдирдингиз, ҳаммаси саҳифа қайта очилганда, яъни сиз кутган нарса браузерда кўринган пайтда унда файсбук ёки бошқа жосуснинг «Менга ёқди» ёки «Бошқаларга илиниш» каби майдончаси мавжуд бўлса; тамом. Бу ҳудди ким биландир гаплашаётганингизда бошқаси жимгина пойлаб тургандай гап. Қайси ҳаволани очдингиз ва нима ёзиб жўнатдингиз ёки сизга нима ёзув келди, ҳаммасини жосус билиб турибди ва ўзининг маълумотлар базасига кўчириб ётибди.
Одам Ато ва Момо Ҳафони Худонинг ўзи яратиб тарбия берган. Қолган ҳамма бандалар қайсидир соҳада олдин ўтганлардан нимадир ўрганган. Файсбук ҳам жосусликни баъзилар ишончлироқ деб ҳисоблайдиган ПОЧТА хизматларидан ўрнак олиб қилмоқда. Ҳали одноклассники оммалашмадан МАИЛ.РУ ўз аъзоларининг почтасидаги маълумотларни нафақат маҳфий хизматларга, балки пул тўлайдиган бошқа реклама ташкилотларига ҳам сотишар эди. ЯНДЕКС ҳам ундай қолишмасди. Ҳозир даҳлсизликни таъминланиш даражаси сусайган бўлса борки, кучайгани йўқ. Ҳуллас, мижозларига содиқ почталардан бири GMAIL деб ҳисоблайман. Албатта бошқаларга нисбатан. Файсбукка аъзо бўлиш учун ижтимоий тармоқларга атаб қўйган МАИЛдаги почтамни ёзсам, Файсбук мени алдамоқчи бўлди, эмишки калит сўзини ёзсам МАИЛ-АГЕНТдаги дўстларимни топиб берар эканда, аммо калитсўзимни эслаб қолмас экан!!! Менимча бунга ишонадиганлар бўлса керакки, ҳали ҳам янги аъзо бўлиш учун шундай таклиф қиляпти. Мажбур бўлдим GMAILдаги почтам билан аъзо бўлишга.
Билиб қўйингки, ҳамма калитсўз билан кирадиган тизимлар шундай имкониятга эга. Хоҳ у ижтимоий тармоқ бўлсин, хоҳ почта бўлсин, хоҳ сайт ятратадиган WORDPRESS сингари муҳитча бўлсин. Ҳўш, калитсўз киритилмайдиганлари бундай имконияти йўқми?! Бор, фақат улар шахси ноаниқ гумондорни излаётган детективлардай самарасиз ишлайди.
Қандай қилиб бу изқуварлардан қутилиш мумкин, деган савол туғилади. Бунинг учун улар қандай ишлашини аниқ билиш лозим. Яна бироз вақтингизни аяамай ўқишни давом эттирсангиз, жуда фойдали маълумотга эга бўласиз.
Сиз ижтимоий тармоққами, почтагами, сайтни таҳрирлашгани ёки шунга ўхшаш «жосус хизмати»дан фойдаланишга кирганингизда, Бу – СИЗ эканлигингизни билади ва қилаётган ишларингизни кузатиб, вақт бўйича ўз базасига ёзиб боради. Бу ерда сиз билан бошқа сайт орасидаги боғланишни билиш учун юқорида айтилган сессия номланишидан фойдаланади. Масалан, Сиз битта браузерда бир ойнача очиб файсбукка, яна бир ойнача очиб электрон пулингизни бошқа ҳисобга ўтказадиган сайтга кирдингиз. Бунда иккала ойнадаги сессия номланиши бир хил бўлади. Пулингизни юборариш учун таҳаллус ва калитсўз териб кирган саҳифангизда файсбукнинг «Менга ёқди»си турган бўлса, у ушбу саҳифадан кетаётган ҳамда қайтаётган маълумотлардан ўзига нусҳа олиб қолади. Худо кўрсатмасин миллиардер Марк Цукерберг (ёки унинг ҳамтовоқлари) сизнинг озгина пулингизга зориқиб қолса, бош-кўзимдан садақа дейишдан бошқа чорангиз қолмайди. Буни қандай исботлайсиз? ҳеч қандай, дастурчилар файлни бир сонияда алмаштириб қўйишади. Бошқа дастурчилар билганни Марк Цукерберг билмаса Гарвардда ўқиб юрармиди?!
А-ҳа, билдим! Жосус хизматидан фойдаланиб бўлибоқ «ЧИҚИШ» тугмасини босаман, кейин бемалол ишлайвераман. Ҳа-ҳа, қадимги оқ-қора телевизорнинг овозини ўчириб, рангини тўла қорайтириб қўйган билан баробар. Браузер барибир «куки»да маълумотларни жўнатиб ётибди. Сиз ОНЛАЙН (бу сўз таржимага мухтож эмас) бўлмасангиз ҳам сизни кузатиш давом этяпти. Ҳозир кўпчилик кино кўравериб, билиб қолганки ўчирилган телефондан ҳам унинг қаерда ва нималар эшитаётганини аниқласа бўлади… Ухххх! Унда нима қилиш керак, баъзиларга ўхшаб замон технологиясидан фойдаланмасдан, воз кечиш керакми?! Ҳожати йўқ, компьютерингизга камида икки хил браузер қўйиб олинг. Маслаҳат бераман: ОПЕРА, МОЗИЛЛА, САФАРИ, ХРОМ. (Афсуски, браузерларнинг отаси НЕТСКАЙП машхур Стив Жобсдан ҳам аввалроқ ўлиб кетган эди.) Битта браузерни фақат файсбукка (ёки унга ўхшашларга) кириш учун фойдаланинг. Мен юрорида айтганимдай Сизнинг компьютерингизда браузер фақат Жаваскриптни ишлатади, у эса браузер бермайдиган ахборотларни ололмайди, яъни компьютерингиздаги бошқа (Word, Excel, кино-қўшиқ, … ) файллар (ушбу) хатардан ҳоли. Интернет Эксплорер учун жавоб бера олмайман. Виндоусдан фойдаланадиганлар (аслида ўзлари аҳмоқ) эхтиёт бўлишсинким, бошқа браузерлардан фарқли ўлароқ операцион тизимга имкон йўли оча олади. Бил Гейс «Паркинсон» ҳасталигига дучор бўлгандан сўнг ўзи асос солган Майкрософтга энди жосуслик қилманглар, деб айтганлигига ишонмайман. Айтган бўлса ҳам, директорликдан кетган одамга улар бўйсунади ва миллиярдлаб сенцасион маълумотларни билиш имкониятидан воз кечади деб ҳисобламайман.
Сиз қўлингиздан келадиган ҳамма ишни қилавермайсизку, бу қадар пессимист бўлманг, ҳамма тизимлар ҳам файсбук сингари жосуслик қила олгани билан, қилишавермайди.

ШОҲИ ЖАҲОН.

4 Responses

  1. Salom Shohi Jahon oka,qimmatli ma`lumotlaringiz uchun kottakon rahmat!Shu yo`sindagi darslardan silsilaviy tartibda bizlarga ma`lumotlar berib borishingizni iltimos qilgan bo`lardim.Rosti,sizni gapingizdan keyin xavfsizlikni oshirish qanchalik mihim ekanligi yanada oydinlashadi biz omiylar uchun.Bir oz qimmatli vaqtingizdan ajratib bizlar uchun yangi qiziqarli ma`lumotlar berib borsangiz.Va qaysi firewall ishlatishimni maslahat bergan bo`lardiz,tekinini pulligidan nima farqi bor,sizningcha?

    • Salom, Shokir Lutfulla!
      Savollaringiz bo’lsa, bemalol berishingiz mumkin, vaqt topib javob berishga harakat qilaman.
      “FIREWALL”lar kutilmagan “hujum”lardan himoyalanish uchun, qaysi birini ishlatil aynan qanday dasturni himoyalashga bog’liq. Umuman olganda himoyalash vositalarini pulligidan tekinini farqi shundaki, pulligini faqat maxsus xizmatdagilar ko’ra olsa, tekinini ixtiyoriy mutaxassis ochib ko’ra oladi.

      • Salom, Shohi Jahon oka!Maktubimga javob yo`lllaganingiz uchun kottakon rahmat!Ishlaringizga omadlar tilayman.Yana savolim bor edi:Anonym faoliyat haqida qanday maslahatlar bera olasiz?Anonymizerlar,proxy saytlar qachalik ichonchli?Qaysidir davlat ichida turib man qilingan saytlarga kirsam anonymligim saqlanib qolishligi uchun nima qilsam bo`ladi?Uzbdan turib MXX xodimlari mani komputerimga kira olishadimi?Iltimos kengroq ma`lumot bersangiz.Hurmat bilan Shokir Lutfulla.

  2. haqiqatdan Komputerning shohi ekansiz ,bu maqola zo’r bolibdi . qiymati baland. ozimcha oylab yurgandim ,21 asr sirlar oshkor bolgan asr deb, eskidan birovni sirini bilishi uchun ,oylab, yillab orqasidan yugirish kerak edi, yoki bo’lmasa hanodoniga kirishi ,mana internat orqali turib boshqa qit’adan turib sizni xonadoningizga “mehmonlar” kelib ketavershadigan bolishgan , albatdagi bu mehmonlarni mezbon bilmaydi ,eng achinarlisi ham shu. togri gap, shunga amal qilaman ,ozingni ehtiyot qil, boshqasini o’gri ku’rma deyishgan.mashinam bor deb, kalitini qoldirib ketsangiz yo uyim bor deb, qulflamay ketganga uxshydi bu misollar,oylab kuring-a ,bola yiglasa quliga oyinchoq beramiz ovunadi , bu internatdagi kalitso’zlar (parollar) ham huddi biznin qulimizga berilgan oyinchoqdek ,baribir klavyaturadagi belgilardan tashqarida bir bilgi qoyib e pochtangizga kirolmaysizku ,bir paytlar uzbekistonning demokrat lideriman degan kishi istanbulda internat kafega borib xat yozmoqchi boldi ,kalitsozni eslolmayapti lekin,oxiri topdiyu kirdi lekin unga aytdim, siz nima qilsangiz qiling ,ozingizni internat tarmoqingiz ,ozingizni klavaturada mahsus belgilar bolmasa baribir yozganlaringiz u internat tarmoqigni yaratganlar kurib turibdi ,siz hohlagancha parolingizni tanlang degandim .

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: