Мухлис кинояси

ФАРЗАНДЛАРИМИЗ БИЗДАН КЎРА …. БЎЛИШЛАРИ УЧУН “СОТКА ВА АНТЕННАЛАР”

Ислом Абдуғаниевич Ўзбекистон ёшларига ҳақиқатдан ҳам меҳрибонларча эътибор қаратиб, уларнинг келажакда ҳозирги аждодлариданда кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлишлари шарт эканлигини бир неча бор такрорлаб жуда ҳам катта бир масалага эътиборларини қаратганлар.
Баъзан, чиндан ҳам аччиғим чиқади…
Ҳурматли Абдуғаниевич шунчалар жон куйдирмоқдаларки, аммо у кишининг самарали йўлларига тўғаноқлик қилаётган бошқа куйдирилган каллалар ҳақида нима дейишимни билмай қоламан.
Сиз барака топкурлар, шундай инсон бир гапни қил деб турибдиларми, ҳеч бир савол жавобларсиз қилингларда номардлар!!!
Ўзларинг айтасанларку… муллани айтгани қил аммо қилганини қилма дея…
Нима бўлган ўзи сиз жанобларга?!
Бир инсон бўладиган бўлса, Абдуғаниевич шунчалар бўладиларда…
Мен “казёл” эмасман аммо тўғрисини айтаман…
Энди сен нобакор сотқинларни Абдуғаниевичга билдириб қўймасам бўлмас!!!

Ҳурматли Абдуғаниевич!!!!
Сизнинг ҳозирда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш йўлида олиб бораётган сиёсий ва иқтисодий ишларингизга оллоҳдан мадад сўрайман. Сизнинг саъий ҳаракатларингиз натижасида ҳозирги кунда Ўзбекистон дунёнинг ривожланган давлатлари қаторига қўшилиб бормоқда. Ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий йўналишларни жаҳон андозаларига тенг, мос ва ўзига хос бўлган бир ҳолатда олиб бормоқдасиз. Сизнинг фидокорона ишларингиз натижасида Ўзбекистонда илмга чанқоқ бўлган ёшларга жиддий эътибор қаратилмоқда. Бир неча замонавий коллежлар ва кўплаб академик лицейларни ташкил қилиб барча ёшларга қувонч ҳамда бахт улашдингиз!
Аммо Сизнинг бу ишларингиздан бир неча лаганбардору номард сотқитлар ўз манфаатлари ва жиғилдонлари йўлида фойдаланмоқдалар. Билмайдиларки, Сиз уларнинг кирдикорларидан хабар топа оласиз.
Қарангки, Сиз келажагимиз ёшларники деб турган бир вақтда улар Сизнинг гапларингизга қарши бир ҳолатда коллеж ва лицейларнинг юқори бинолари устида “СОТКА” тизимига мослашган антенналарни қуриб ташлашмоқда. Шу билан бир қаторда бундан моддий манфаатдор бўлиб келишмоқда.
Биламизки, Ўзбекистонда таълим соҳасига оид бўлган бино ҳудудида уяли телефонлардан фойдаланишни тақиқлаш бўйича қонун жорий этилганди! Аммо ҳали ҳануз шу биноларнинг томида жойлашган антенналарни олиб ташлаш бўйича чора тадбирлар кўринмаяпти…
Балки, Сиз бу ҳақда қонунчилик асосида бирор тадбир чиқаргандирсиз аммо анови манфаатдор лаганбардорлардан ўтиб бизгача етиб келгани йўқ!
Балки, улар Ўзбекистонда энг кўп уяли алоқа тизимидан фойдаланувчилар бу ёшлар аниқроқ айтадиган бўлсак мактаб, лицей, коллед ўқувчи ва талабалари янада аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак 7-18 ёшгача бўлган болалар ва қизлар эканлигини билиб олишгани каби эндиликда шу ёшларга яқинроқ бўлсин қабилида шу ёшлар таълим олаётган биноларга ҳам ўз “антенна”ларини “диккайтириб” ўрнатишганлари кўпроқ фойда келтираётгани сабабли, ўрганган кўнгил ўртанса қўймас қабилида ушбу антенналарни олиб ташлашни кечиктирмоқдалар….
Балки улар ёшларнинг соғлигидан кўра ўз чўнтакларидаги бойликни афзал биларлар?!!!
Биз ёшлар биламизки, ёшлар таълим олаётган ҳудудларга яқин жойларда бу каби антенналарни ўрнатиш масаласида бошқа давлатларда жиддий эътибор қаратилган бўлиб, бирорта таълим биносининг устига бу каби антеннани ўрнатганларни оналарини учқурғондан кўрсатилаётгани бизларни ҳайрон қолдирмоқда!
Ҳурматли Ислом Абдуғаниевич!
Илтимос, Сизнинг келажак ҳақида тортаётган ташвишларингизга “подношка” бераётган бу каби лаганбардор нотавонларнинг ҳам оналарини учқўрғондан кўрсатиб қўйсангиз!
Сизга ва оилангизга чин юракдан бахт ва омад тилайман.
Ҳозирда Ўзбекистонни янада ривожлантириш борасида олиб бораётган сиёсатингизга Оллоҳдан мадад сўрайман.
Умрингиз узун ва тахтингиз тоабад барқарор бўлсин!
Биз халқингизнинг бахтига доимо соғу саломат бўлинг, узоқ умр кўринг!

Ҳурмати эҳтиром ила Швейцариядан бизнесмен Мистер Қалампир…

(Ўз туғилган юртида бизнесменлик қилолмаган мухлиснинг кинояси изоҳлар бўлимидан олинди).

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: