Яхши одамлар

УЧҚУННИНГ АЛАНГАСИ

Шоир Абдураҳим Учқун ҳақида АҚШга келганимдан кейин эшитган бўлсам, яна бир шоир Эргаш Учқун ҳақида эса, Туркияда яшаганимда эшитган эдим. У кишиниг шоирлиги, шоир бўлганда мулки Туронни қалам билан забт этишга интилгани мени ҳайратга солганди.

“Америка овози” иш бошлагач, бир куни Эргаш акани қидириб йўлга чиқдим. Нью Жерсей штатининг жуда олис бир гўшасида яшар эканлар. Деворсиз ҳовлилари жуда катта эди. Уйнинг олдида ва орқасида би неча гектар ерлари бўлиб, олдинги қисмда деҳқончилик замини ва орқа томонда ўрмонзор эди.

Уйга етиб боргунча узун йўлакнинг икки томони гулу гулзорга айлантирилган. Гуллар ортида эса, сабзавотнинг деярли ҳамма турини кўриш мумкин. Бу Ўзбекистон учун оддий ҳолат. Аммо Америкада сабзавот етиштиришдан уни сотиб олиш арзон тушгани учун ҳам кўпчилик ҳовлисини кўм-кўк ажириқзор ҳолида сақлайди. Эргаш ака бу одатни бузган эди.

Қолаверса, у киши 1927 йилда туғилган ва кексалигига қарамай ҳамма ишни ўзи қилар экан. Тўртта ўғиллари аллақачон улғайиб, ўз йўлларини топиб кетишган. Фақт кенжаси у киши билан яшасада спорт билан шуғуллангани учун асосан сафарларда бўлар экан. Асли туркиялик бўлган умр йўлдоши Туркон хоним ўзбекча чой дамлар келиб, у кишга мадад бўлар ва Эргаш ака заҳматли деҳқончиликни ўзлари уддалар эканлар.

Уйга киришингиз билан диққатингизни девордаги дутор ва танбурлар тортади.

-Буларни ким чалади?-сўрайман ундан.

Эргаш ака жавоб ўрнига дуторни олиб шунақа чалдики, худди уммонинг шовиллаши ичкарига кириб келгандек бўлди.

Унинг қўллари дутор торларини шу қадар шиддат билан чертарди-ки худди симлар ҳўнграб-ҳўнгарб йиғлаётгандек эди.

Бирдан унинг ўзи йиғлай бошлади. Кўзларидан дув-дув оқаётган ёш дуторни ҳўл қиларади…

Унинг кўз ёшлари ҳайқириққа айланди..

Овозининг ўткирлиги зулфиқордай эди׃

Энам!

Энажоним!

Туркистоним, Туроним!

Элни боссин соғинчларим, гирёним!

Бундай Яратгандан истеъдод олган зот билан ёнма-ён ўтириш ҳам бир шараф эди. Унинг шеърлари, достонлари тинглаб тонг бўзариб қолганини сезмабман.

У Афғонистон деган сўзни деярли ишлатмайди. Жанубий Туркистон дейди.

Таржима ҳолини мухтасар қилиб айтиб берди׃

-Шоҳимардонқул ўғли Эргаш Учқунман..

1927 йилнинг 21 февралида туғилганман. Майманада. Ўзбек тилини Машрабдан ўргандим. Уйимизда фақат Машрабнинг китоби бор эди-да!

1938-1944 йилларда мактабга қатнадим. Кейин Кобул дорилфунунида кимё ва билогияни ўқидим. 1957 йилда мактабда мудир эдим ва Афғон ҳукуматининг турк қавларига зулмидан норози бўлганим учун қувғинга учрадим. Покистон, Эрон ва сўнгра Туркияга келдим. Аданада муаллимлик қилдим. Туркон хоним билан оила қурдик. 1974 йилда Америкага келдик. Яқинда яна Туркияга кўчиб кетаман…

Американинг сиёсатидан норози эканлигини бот-бот айтади. “Туркий қавмларга ёрдам бермаяпти” дейди. Қизиқ, бошқалардан ёрдам кутиш фақат бизнинг авлодга хос эмас экан.

Истеъдод соҳиблари ҳар доим кучлилар кучсизларга қайишсин деб нола қилгани ҳам балки бир анъанадир?

Худди унинг танқидини эшитган каби 2001 воқеаларидан кейин Оқ уйга,  Давлат департаментига таклиф этиб маслаҳат солишди. Афғонистон борасида. Нима деди, нима дедилар билмайман. Аммо Туркияга кўчиб кетди.

Суриштирсам, саксонга яқинлашиб қолган бу зот оғир хаста экан, гапдан қолибдилар…

-Буюк истеъдод берибсан, саломатлик ҳам бер,-дея дуо қилдим.

Қўлимдан бошқа нима ҳам келсин!

ЖМ.
2006.

Илова׃

1927 йилнинг 21 февралида Афғонистонда туғилган улуғ шоир 2009 йилнинг 25 май куни ўз яшаб турган Туркияда Турк дунёси фестивали кунида оламдан ўтди ва Мaрсин вилоятидаги Силифка қишлоғида дафн этилди. Унинг туғилган жойи билан кўмилган жойи орасида буюк Турон ётибди.

Бу сафар қўлимдан келгани ул зотга Тангрининг раҳматлари ёғилишини тилашдир.

2012.

One Response

  1. ФАРЗАНДЛАРИМИЗ БИЗДАН КЎРА …. БЎЛИШЛАРИ УЧУН “СОТКА ВА АНТЕННАЛАР”

    Ислом Абдуғаниевич Ўзбекистон ёшларига ҳақиқатдан ҳам меҳрибонларча эътибор қаратиб, уларнинг келажакда ҳозирги аждодлариданда кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлишлари шарт эканлигини бир неча бор такрорлаб жуда ҳам катта бир масалага эътиборларини қаратганлар.
    Баъзан, чиндан ҳам аччиғим чиқади…
    Ҳурматли Абдуғаниевич шунчалар жон куйдирмоқдаларки, аммо у кишининг самарали йўлларига тўғаноқлик қилаётган бошқа куйдирилган каллалар ҳақида нима дейишимни билмай қоламан.
    Сиз барака топкурлар, шундай инсон бир гапни қил деб турибдиларми, ҳеч бир савол жавобларсиз қилингларда номардлар!!!
    Ўзларинг айтасанларку… муллани айтгани қил аммо қилганини қилма дея…
    Нима бўлган ўзи сиз жанобларга?!
    Бир инсон бўладиган бўлса, Абдуғаниевич шунчалар бўладиларда…
    Мен “казёл” эмасман аммо тўғрисини айтаман…
    Энди сен нобакор сотқинларни Абдуғаниевичга билдириб қўймасам бўлмас!!!

    Ҳурматли Абдуғаниевич!!!!
    Сизнинг ҳозирда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш йўлида олиб бораётган сиёсий ва иқтисодий ишларингизга оллоҳдан мадад сўрайман. Сизнинг саъий ҳаракатларингиз натижасида ҳозирги кунда Ўзбекистон дунёнинг ривожланган давлатлари қаторига қўшилиб бормоқда. Ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий йўналишларни жаҳон андозаларига тенг, мос ва ўзига хос бўлган бир ҳолатда олиб бормоқдасиз. Сизнинг фидокорона ишларингиз натижасида Ўзбекистонда илмга чанқоқ бўлган ёшларга жиддий эътибор қаратилмоқда. Бир неча замонавий коллежлар ва кўплаб академик лицейларни ташкил қилиб барча ёшларга қувонч ҳамда бахт улашдингиз!
    Аммо Сизнинг бу ишларингиздан бир неча лаганбардору номард сотқитлар ўз манфаатлари ва жиғилдонлари йўлида фойдаланмоқдалар. Билмайдиларки, Сиз уларнинг кирдикорларидан хабар топа оласиз.
    Қарангки, Сиз келажагимиз ёшларники деб турган бир вақтда улар Сизнинг гапларингизга қарши бир ҳолатда коллеж ва лицейларнинг юқори бинолари устида “СОТКА” тизимига мослашган антенналарни қуриб ташлашмоқда. Шу билан бир қаторда бундан моддий манфаатдор бўлиб келишмоқда.
    Биламизки, Ўзбекистонда таълим соҳасига оид бўлган бино ҳудудида уяли телефонлардан фойдаланишни тақиқлаш бўйича қонун жорий этилганди! Аммо ҳали ҳануз шу биноларнинг томида жойлашган антенналарни олиб ташлаш бўйича чора тадбирлар кўринмаяпти…
    Балки, Сиз бу ҳақда қонунчилик асосида бирор тадбир чиқаргандирсиз аммо анови манфаатдор лаганбардорлардан ўтиб бизгача етиб келгани йўқ!
    Балки, улар Ўзбекистонда энг кўп уяли алоқа тизимидан фойдаланувчилар бу ёшлар аниқроқ айтадиган бўлсак мактаб, лицей, коллед ўқувчи ва талабалари янада аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак 7-18 ёшгача бўлган болалар ва қизлар эканлигини билиб олишгани каби эндиликда шу ёшларга яқинроқ бўлсин қабилида шу ёшлар таълим олаётган биноларга ҳам ўз “антенна”ларини “диккайтириб” ўрнатишганлари кўпроқ фойда келтираётгани сабабли, ўрганган кўнгил ўртанса қўймас қабилида ушбу антенналарни олиб ташлашни кечиктирмоқдалар….
    Балки улар ёшларнинг соғлигидан кўра ўз чўнтакларидаги бойликни афзал биларлар?!!!
    Биз ёшлар биламизки, ёшлар таълим олаётган ҳудудларга яқин жойларда бу каби антенналарни ўрнатиш масаласида бошқа давлатларда жиддий эътибор қаратилган бўлиб, бирорта таълим биносининг устига бу каби антеннани ўрнатганларни оналарини учқурғондан кўрсатилаётгани бизларни ҳайрон қолдирмоқда!
    Ҳурматли Ислом Абдуғаниевич!
    Илтимос, Сизнинг келажак ҳақида тортаётган ташвишларингизга “подношка” бераётган бу каби лаганбардор нотавонларнинг ҳам оналарини учқўрғондан кўрсатиб қўйсангиз!
    Сизга ва оилангизга чин юракдан бахт ва омад тилайман.
    Ҳозирда Ўзбекистонни янада ривожлантириш борасида олиб бораётган сиёсатингизга Оллоҳдан мадад сўрайман.
    Умрингиз узун ва тахтингиз тоабад барқарор бўлсин!
    Биз халқингизнинг бахтига доимо соғу саломат бўлинг, узоқ умр кўринг!

    Ҳурмати эҳтиром ила Швейцариядан бизнесмен Мистер Қалампир…

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: