Мухлис мулоҳазалари

ЎЗБЕКНИНГ ЯНА БИР АЁЛИ ХОРЛАНДИ….

Ҳурматли Жаҳонгир ака!
Кўлимга бир мактуб келиб тегди, аниқроғи интернетдаги ёзишмалардан бири.
Бировнинг хатини ўқиш керак эмаскуя, аммо спам кўринишида келиб қолган бу мактуб ўзбек тилида бўлиб мени қизиқтириб қўйди ва мен бунга ўз фикримни билдирдим.
————————————————
Не кунларга келиб қолдик?!
Пул учун, жиғилдон учун ўз фарзандларидан меҳрни аяшган ота оналарни ким дея аташ мумкин?
Ўзлари содир этган жирканч жиноятларининг таъсири фарзандларнинг бахтини қаро бўлишига, уларни ҳаётнинг бешавқат хужумларида гарангсиб қолишларида, кейинчалик умрнинг гўзал даврларини барбад бўлишида жуда катта таъсири бўлгани бу каби ота оналарни бирозгина бўлсада сескантирмади.
Яшашдан мақсад нима? Кайфу сафо ва худбинликми???
Бир фарзандининг тақдирини пул билан ўлчаган, унинг барча умидларини зулматга айлантириб, бир умрга ҳаётини мотамга айлантирган ва бу билан чекланиб қолмасдан кейинчалик шу қизининг ёш бир гўдагини пул илинжида “ақли носоғлом” яъни аниқроқ айтадиган бўлсак, “жинни, девона” каби тавқу лаънатни пешонасига ёпиштириб унинг “шарофатидан” давлатдан жарақ жарақ пул “қоқишлари” не қадар айбки, бир ёш гўдакни кейинчалик бирор бир китобни қўлига олмаслиги, саводсиз бўлиб қолиши ва оддий қул этиб тарбиялаш шунингдек бир онаизорни қалбига битмас жароҳатни жойлаштирган, яна пул масаласида кўзнинг очлиги сабаб она ва болаларни ўзаро учрашувларига ҳам йўл бермайдиган бу каби ота оналарни қандай инсонлар деб аташ мумкин бўлади?!
Булар асли инсонмиканлар ўзи?…
Бу инсонлар овқат ўзимга кам қолади деб ўз фарзандларини ўлдирган кишиларнинг худди ўзидирлар!!!
Лаънат бўлсин бундайларга!
Менда бу аёлнинг ёзганлари бор албатта!
Мана бир ўқиб чиқинг!!!
—————————————————–
БУ ЕРДА ФАҚАТ АЁЛНИНГ ГАПЛАРИ КЕЛТИРИЛГАН. ФАҚАТГИНА СЎНГИ СЎЗ СУҲБАТДОШИНИКИ.

Салом
Ман ишдаману кул кулга хеч тегмай
Чарчадимку стройка осон эмаску …….дамисиз
Хохо яхшику ман эса ……….га кайтаман августда кейин кайтмайман хеч булди кезмайман юрт чарчадим хаммасидан углимни укитаман худо холаса
Ха шундайкуя (исмини айтиб) охирги кунлар жуда кисилдим нохакликлардан худодан бир нима сурашгахам куркиб колдим энди сув окимига боряпман.
Чидаш кийим буляптику
Хая лекин ман таслим булмадим хали курашяпману лекин саробга айланяптида
Мана каранг ман ишлаяпман мехнат киляпман лекин мехнатим хам кадрим хам куринмаяптида одамлар узини уйлайди ман эса хеч тупикдан чикаолмаяпман нима кисам аклим етмаяптида уйлаб охирига етолмаяпман.
Нега одам узини хеч тупикка киргизадими омад бой берса анашу кун манга хеч омад тик бокмаяптида
Ек ман ердамга мухтож эмасман сиз гапимдан хафа буманг ман углимни уз кучларим бн кутармокчиман сизга эса рахмат ман бундан чикаман факат иродам дош бериб асабларим чидаса дейман.
Ха ман унга (ўғлини назарда тутиб) ишонаоламан ва ишонаман.
(ўғлинининг келажагини ўйлаши бу аёлнинг яхши фазилати айтилгандан кейин аёл гапини давом эттиради)
Нега хамма аел кандай булса ман хам шулардайману.
Йуге ундай эмаску ман шунчаки хамма азобга чидай оламан фарким шудир яна билмадимда
(ўғлига келажакда омад тиланганини эшитиб хурсанд бўлади)
Дуо киламан илойим айтганлариз неки уйласайиз амалга ошсин ман хеч качон одамларни омадига хасад килмайман токи улар бахтли омадли экан хавас киламан омад сизга ер булсин.
(Аёл киши ўз ўғлининг келажагини ўйлаб сиқилиб кўзига ёш келади ва суҳбатни кейинги кунга қолдиради)

КЕЙИНГИ КУН
Ха шундай лекин ман камдан кам кувонаманда
Ман эса тириглигимдан хафа ман яшашдан умидим хам йукда
Хахаха гохи шундай хам булади ман бошимдан куп азоб кечирганман шулар эртага яхши кунимни урнини босармикан а?
Биласизми канийди курашларда голиб келсам ман бир бегона юртдаман ман кадримгагина йиглайман курашдан гохи чирчиайман майликуя оллох хар бир берган кун ганиматдир лекин тирик булиб улганча хакикий улсанг арзийди биласизми улимдан хеч куркмай колдим юрагим тош каби котди шулар сизга галатидир лекин кураш давом этмокда ман эса таслим булмайман!!!
(оиласи ҳақида сўралади)
Хозирча кейинини билмадим ман кетаману ажраламиз
Ха осон биз ужи пачти ажралиб булганмиз шунчаки иш ушлаб турибди бизни анашунака
Йук конуний эмасмиз углимиз бор келишаолмаяпмиз ман елгиз яшашга онд ичганман чарчадим тутуруксиз ойла килиб яшагандан
Ха албаттада факат фамилия маники 7йил бирга яшаб бир яхши хает курмадим сабаблари куп.
Айтиб берсам койил эмас тан берасиз майли пешанада борида кочолмайсан инсон ха
(бу ерда аёлнинг дардларини ҳеч ким эшитмаганидан турли интернет суҳбатларга боғланиб кўнглини бироз бўшатишга одатланиб қолгани очиқ ойдин бўлиб қолади)
Салдан кейин хаетимни дустимга айтиб бераман сиз тушунасиз чунки манга синглизг нисбатан якин оласиз деб уйлайман ман …………да сиз и яна бир киши бн гаплашаман бош хеч кимни кушмайман сизга рахмат…
……….. ман умуман ота-она мехридан туймай усдим онам 7ешимда пора бн камалди дадам наркаман десам хам булади бийим холаларим кулида усдим етим яъни тирик етим булиш жуда хам огир мани хозир хечкимим йук ушанда онам 15 ешимда келди мани куп киймади ман 18 ешимда севиб эрга тегдим конуний бир йил яшадик углим 2002йил тугилди исмини Зокир деб куйдим хозир у онам кулида 6йил булди чехрасини бир бор курмадим улгидай согиндим лекин хаким йук куришга ха ундан кейин 3йил юриб хозир яшаетганга эрга берди у эса гирт алкаш эди ундан хам бир углим у кулимда лекин кун курмадим ичди совурди бирим 2булмади юрибман дарбадар булиб энди шу кунларга точка куйиб самастаятелма яшай дейман нима килай маслахат берингчи
Ха …….. хаетимни 4 бир кисмини айтдим хали лекин сиздан садо йугу нега сиз уйлагандан хам емон эканми? Шу хаетга чидаб яшашни узи бумайди каранг расмларимда азоб еган аелга ухшамайман ха? Лекин калбим тукилиб буганда.

АЁЛГА ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИШИ СЎРАЛАДИ
Тақдир Сизни бироз қийнабди. Бироз десам кам бўлар.
Бу ерда севиб биринчи марта турмушга чиқдим деяпсиз. Мен тушуна олмадим. Биринчи турмушингиз қандай бузилди?. Нега айнан 1 йил яшагансиз севган кишингиз билан?
Негадир бу ерда тушунарсиз ҳолат бор!
Биринчи турмушингизга бошқалар қарши эдиларми?
Онангиз пора билан қамалган эканлар нега энди пора билан? У киши амалдормидилар? Нега биринчи ўғлизни кўришга қўйишмаяпти? Бунга қандай сабаблар бўлган?
Ҳозирги эрингиз билан қонуний эр хотин эмасмиз деб бироз олдин айтдингиз! Нима 3 йил ўтиб шу кишига мана олиб кет дегандек, бериворганларми?
АЁЛ ЖАВОБ БЕРАДИ
Ха онам билсайиз агар (корхонанинг номини айтади) бор, шу ерда (мансаб айтилади) булган у ерда укиш булган шунда диплом берилган порани укимаган болага диплом сотилган жойида ушланган патстава эди. Севгимга онам каршилик килган онам мани бой одамга эрга берсам деган курсин бу кунгил илк севиб колди мана у бн бирга эмасман шунчаки саробга айланди. Углимни куролмаслигим пул учун собик эрим алимент ва (корхона номи)да ишлайди акция утказган мандан шуларни углим бн бирга кушиб тортиб олди унга эса хозир яшаб турган эрим сабабчида. Онам камокдан келиб факат ишламай одамларни машенниклик килиб пул ейди хозир хам шундай.айтсам гап куп ажралдим ундан кейин уч йил онам бн яшадим онам кун бермас эди ахири кучук келсахам тегаман деб шунга тегдим бу онамдан ошиб тушдику

АЁЛДАН ЎЗИ ҲАҚИДА ТЎЛИҚ МАЪЛУМОТ БЕРИШИ СЎРАЛАДИ
АЁЛ АЛАМЛИ БЎЛГАН ЎЗ ДАРДИНИ ТЎКИБ СОЛАДИ
хаммасини аста секин езиб бораман кераклисини олаверасиз.
Ман …… йил …….. шахарида тугилдим дадамни исми ………, онам эсм ………. Ман тугилмай булар бирбири бн келишаолишмаганлар. Ман тугилиб она яъни худо берган немат ок сутдан туйиб эмаолмаганман
Чунки онам ишлар мани эса домребенкага топширган эди уерда етим боллар куп булган. Ман уша ерда 3ешимгача усганман кейин эса садикда хуллас мактабга хам бордимда.ман учун она бу энг яхши мехрибон зот эди лекин камокдан кейин у узини аеллигини екотган эди. Илож канча у манга уз зугмини аламларини учини ман кучсиз бир киздан аямай олар эдида.
Ха лекин онам ва мани уртамда ман 16га тулгач мехир йуколган эди чунки онам ишламас факатгина кимни жуг тушурсам, алдасам дер эди. Ман эса кузга куриниб кучамизда битта киз кизлар куп эди лекин уларни кузлари тез очилиб буган эди.манга келадиган совчиларни хисоби йук эди лекин уларни орасида бой йоки манга моси йук эдида ха онамга чол булсахам пули керак эди ман эса орзу килар эдим ха. Карангда одамлар эса манга мехнатим учун келишган нега кучага чикишга вактим йук эди 100ешдан ошган ожиз бийим бор эди шу кишига карар эдим. Онам билган шуни шунга караб бахо оширган эканда. Лекин бир кундан бир кун кучамизга бегона бола келади мани куриб кучани кизларига шу киз ким гаплашса буладими деган кизлар унга ман бн учрашишига вада беришган. Ха, унинг исми ……. экан ман бир келаетсам ………. деган киз шу бола сани яхши куриб колибди гаплашсангчи деди, нима дер экан дедим кечрок чик айтаман деди бупти деб манга хам кизик эдида ха ман чикиб улгирмай онам шу болани билиб уриб пракуратурага езиб берди нима дебми? Ха мани онам
Билиб колган шу бн учрашишимни кейин эса кимлардир мани емонлаб шу бн анчадан бери юради хам дейишган очиги шу болага ман оркали зиен ва бир оз тухмат балолари егилди. Онам буларни эшитиб мани роса айамай урди кукармаган жойим колмади шунда экспиртиза жарохатим 40дан ошик эканини айтган эди чунки онам уриб шу болани бошига куйди мундай деб езиб берган (ўзини севган йигити)……… деган бола манга тажавуз килиб куч ишлатган деб у болани роса уриб жигарини эзиб юборганлар ха юрагим ачинар эди нима килай кулимдан хеч нарса келмас эдида бир тергавчи ун хак экани исботлади мани бошдан оек текширди номусим жойида факат у урмаганини исботлаш колганда у терговчи онамга шундай деди ойгул опа тугри она фарзандини ундай уролмайди лекин у болахам урмаган тугрисини айтинг кимга урдирдиз деб кейин онам бу ишдан оек тортди. Бу иш епилди лекин мани номим булганди хамма манга емон куз бн карашди. Бу номус мани ерга каратди онамга нафрат бн карайдиган бир чакрар кузларимда мехр колмади. Ман дадамни излаб уйдан кетдим 15 кун кучада канкирдим дадамни
Топай деганда дадам камалгани уни манга мехри еклигини эшитиб нима киларимни билмай уйга кайтсам онамни кургим йук дадам хам йук кучада колганим аник эди деган пайтимда онам топиб мани совук корда оекларимни уриб эзиб корга оег яланг чикариб сув куйган оекларим ишламай юраолмай колганман мани занжирбанд килиб ташлади хохлаганда урар нон бермас издиватса килар эдида. Шундан кейин кандай яхши курай онамни айтинг ха хатолар бор лекин она уларни тугирлаши керак эдику. Йил утди ман 17га кирдим бир девол хамсиямникига бир (2-бошқа бир бола номи) деган бола (туман номи)дан экан (корхона номи)га ишга кирган шу ерда квартирада турар экан бир кун ман гилам ювдим уни илолмадим онам кучага чикса шу (гапирилаётган бола номи) утирган экан олиб келди икковимиз гиламни илдик караб турар куз узмай яхши куриб колибди. Кейин шу турадиган уйда асранди бола яшар эди шундан мани сурабди у эса роса утмишимни айтибди
(2-бола номи) роса харакат килди ман кучага чикмас эдим орамизда эса бир пасткина девол бор эди шу девол севгимиз гувохи эдида у ман томон ман у томон утмас эдик 6 ой учрашдик мани расмимни олиб оналарига курсатди онаси бу киз шахарли без унга тенг булаолмаймиз куй (бошқа қиз номи)га уйлан деб айтганлар лекин у куймас эди хар бир ойласидаги гапни айтар эди. Бир кун ман бозорга бордим кайтаетган эдим (2-бола номи) ишдан келаетган экан сумкаларим огир эди кутаришди уйгача оркамиздан онам бизни куриб келаетган экан оркадан келиб каердан атверкани олиб оркасига тикиб олди ман куркиб сумкани ташладиму девол ошиб кочдим (2-бола номи) эса колди иккави гаплашган онам уни топиб кел деб айтган бир пайт карасам келяпти манга караб юринг сизни киргизиб куяман дейди ман эса йук деб айтдим у эса нега деб суради куркаман уради дедим чунки (калтак еган 1-бола номи) ни куни муни хам бошига тушар эдида кейин эсам нима киламиз деди ман эса тогом бор юр шунга айтсак мани олиб келади тогом деб айтдим.
Лекин афсуски тогом онам олдида бош эгмади манга шундай деди сан боравер эрта узим тушунтираман , ха бу гап бн кунгил таскин топмадида бир биримизга караганча кучада колдик. Энди карангда ман уни севишим еки уманга уйланиши тилга олинмас эдида чунки у хамсиямни гапидан мани тоза киз эмас деб уйлаган экан проста ман елгизман зерикаман у манга овинчок эдида. Такдирга каранки биз уни уйига боришимизга тугри келди пригридга миниб опасини уйига бордик тугриси опаси мани куриб юрар экан у бизни кучада сут сотар экан мани яхши кутиб олди биз булган вокеяни айтиб бердик. Оналари келиб углидан суради севасанми деб шунда у хам куркдими ха дея колди карабсизки ман онам олдига борманглар деб айтдим ман жуда куркдимда ман улар бн бир хафта яшадим кайнонам бизга бир тушак солиб берди карангда (2-бола номи) киз эканимни куриб тан берди ва ман хакимдаги гийбатни айтиб куйдида ха дилим огрир эди уша пайт. Афсус энди кеч эди энди химояланиш керак эдида улар уйимга совчи булиб боришди онам рози бумай кейин эса пулни уйладими вакти ук нишонга тегди деб уйлар эди иккала томонхам. Биз унашдик ман хомиладор булибман кейин онам катта пул талаб килди улар камбагал эдида ярмини олиб келишди туйни белгилашди лекин онам у пул бн коникмади ва мани касалхонага еткизди туйдан 10кун олдин ва манга боланг тушади санга тугиш мумкин эмас деб боламни нобут килди туй хам бумади йигит томон боладанам манданам пулдан хам кечиб чекинишди. Ману уйга олиб келиб яна занжилбанд килди мани юрагимни бола ноласи бн виждон кийнар эди узимни куярга жой топмадим ва занжилдан бушаб уз улимимга рози булдим чунки яна бир йигитни гурурини топташим керак эди. Бир бой (3-бола номи) деган болага кизлигимни тикиб узатмокчи эди ман уни севмас эдимку.
Ман уйдан кетиб узимга касд киламан деганимда бир хамсия янга бор эди шу куриб колди нима булди нега туйинг бузилди деди айтиб бердим эх канака киз эдинг кара ахволинга нима булди санга сан жиннилик килма бор уйига йигитни кечирим сура олдидан ут рози булишмаса кейин узинг биласан деди. Ман пригридга миниб уйига бордим хамма мани кутиб турибди чунки мандан олдин онам келиб учасковыйлар бн жанжал килишган ман борсам кайнонам олдимга келиб нега келдинг деди олдиздан утай дедимда майли ман кетаман мани кечиринглар билиб билмай килган гунохларим учун шунда айтди кайнонам наверамни улдирдинг деб.
Ха шунда кайнонам оркасидан кайнотам келиб углим бн яшайсанми деб савол берди ман караб туриб нима десам билмадим шунда (2-бола номи) онасини оркасидан ха деб айт деган имо килиб турган эди ман ха дея колдим шунда отаси ман га тилхат езиб бер деди езиб бердим чунки мани ахволим емон ха улимдан тонмайман ман улсам угли камалади уни улар билиб туришибди шунга хам ман махкам ушлашдида шундан кейин терговчилар келди барисини узим тинжитдимда биз яшай бошладик углим тугилди леким хаетни ширини ек эди улар манга жудахам бефарк эдилар эримни армони туй кураолмади ушунга интилди. Хамма жой сокин энди килсак биз хам киламиз деб мани онам олдига юборишди алдашди ман кетгандан эрим разводга бериб юборди карабсизки 3ойда айрилдик у эса 2ой ичида уша наргизасига туй килиб уйланди. Ман углим бн яна уша золим кулида колдим, шу бн 3йил ишлаб юрдим бокдим онамни яна шу эски гап эшикдан кеган совчига 2милион олиб кел кизимни олиб кет деб шарт куйилди. Одамлар жинни булишди мандан хамма кочар эди бир хозир яшаб турган эрим (ўз севганидан бошқаси 3 та боладан кейинги 4-эркак номи) келиб кул
Ман эса ойла курсам фарзандимни отаси булса деб уйлар эдим шунча азобга яна бузилиб кетмай алкаш бумай деб курашдим лекин (4-эркак номи) ака пул бермай мани углимни хам олиб кетди биз бирга яшадик у ишламас эди ичар эди манга кейин эса боламга кул кутарди шуларга хам роса чидадим куй емон ном омай деб юрагим эзилади шуларни эсласам ахтамдан нафратланаманку айтинг далше кандай яшай у мани фарзандимдан айирдику ман (2-боласи номи)га хомиладор булдим балницага кетсам улмичи килиб урибди 4ешар болани (1-боласи) кукармаган жойи колмабди каранга одам шунчалик багритош буласанми а? Онам келиб углимни олиб яна пракратурага бориб мани (4-эркак номи) ни езиб берган ман эса уша пайт огир аперацияни бошимдан утказиб етган эдим. (4-эркак номи) ни камашган ман чакалогим бн раддомда колдим бир кучук келиб сурамас дори керак давлат карашди шу бн елгиз аел деб ердам беришди онам паспортимни бермади югуриб кайта килдим боламга метрка бола пули бн кун курдик бир ……….. опа деган аел манга ердам килди жой берди овкат берди. Шу бн сал оекка турдим эрим келди камокдан
Падпрацент шу бн бошлади яна ичишни харомилигини (шаҳар номи)да юролмай колдим хамма жойим карз яшашга уй ек шу пайт козокка келиб колдик 5йил булади ишлаб биримиз икки булмади булмайдихам ана укинг каерда хато килдим экан шу куйга тушдим энди узим учун курашаолмайман ман энди углим учун курашаман. (2-бола номи яъни 1-эри) энди мани тан олмайди уни онам уз тасирини утказиб куйган шу делада мани углим учун айблади болани мандан махрум килди чунки у болани оркасидан келетган пули бор акцияларни хам тортиб олди мандан ман курашаолмаганим мани ахволим жуда огир эдида ман оекда юролмас эдим калбим куяди енади мани хаетим жудахам бешавкат азоблар бн яралган нохаклик мани камраб олган ман энди юртимга кайтаман курашаман углим келажаги учун у ни (2-бола номи яъни 1-эри)дай е отасидай еки мандай азоб чекишини истамайман акасини онам инвалид деб ташхиз олди жинни деб энди углим укийолмайди келажаги йукку у болани пенсия беради нафакат мани пуллади боламни хам пуллаяптику. кимга айтай дардимни кандай яшай бош кутариб нима килай юрагим таскин топади
Ман буларни езяпману кузимдан еш юрагимдан кон окяптику айтинг сиз купни кургансиз манга маслахат беринг нима килай нима кисам юрагим таскин топади энди хеч нимани оркага кайтаролмайманку ман яна хато килмай дейманда.

АЁЛНИНГ СУҲБАТДОШИ ЁЗГАН АЁЛГА АЙТГАН ОХИРГИ СЎЗИ
Бир амаллаб ўқиб чиқишга ҳаракат қиляпман! Негадир кўзларим охирги вақтларда хиралашяпти. шу учун сиз ёзганларни кам кам ўқимасам бўлмайди. Негадир кўзларим қорунғулашиб қолгандай… Ўқиш қийин экан буларни…

XXX

АЁЛЛАР МАФИЯСИНИНГ ЭСТАФЕТАСИ
Ҳурматли Жаҳонгир ака!
Афсуски, Сизнинг айтганларингиз бу глобал масалада!
Бу жуда ачинарли ва ҳақиқат бўлган бир ҳолдир….
“Қайтганлар қаҳрамонлардир” деган мавзуни кўтарибсиз… Бу масала ҳақиқатдан ҳам бугуннинг шўридир…
Мен эса оддий масалалардан гапирсам.
Мени кўпдан қийнаб келаётгани аёлларнинг ўзаро бирлашиб, жипслашиб “оддий мафия” кўринишида ўз оилаларини боқишга интилишлари сабаб замон бунга уларни мажбур қилди десам ҳеч ҳам муболаға бўлмас!!!
Пахта терими масаласи собиқ СССР вақтида ҳам жуда долзарб эди. Қанча кишилар ғўзаларга сепиладиган дорилардан касалланишди, ўлишди ва жуда кўп асоратлар ортиришди.
Мана бугунки кунда сепиладиган дориларнинг ҳам таъсири қолмаган, барча умумхалқ ҳашарига отланган.
Аёллар салтанатининг асиралари ҳар томонда сарсонлардир…
Эркаклар ўз оилаларини боқиш учун ҳар тарафга тарқаб кетганликлари каби аёллар ҳам бу эстафетада улардан қолишишни ўзларига “ОР” деб билмоқдалар шекилли…
Бир дўстим ишга тааллуқли бўлган масала бўйича ғишт пиширадиган корхонага борган ва эркаклар қилаётган ишларни аёллар томонидан бажарилишини кўриб жуда ҳайратланган… Уларнинг ишлашларига эркаклар ҳам тан берадиган бир аҳволда экан.
Қўлларида “пречатка” яъни қўлқоп ҳам бўлмаган бир ҳолатда қўлларини қириб, қонатиб ташлаган пишган ғиштларни машиналарга юклашаётган эканлар…
Пахта терими мавсуми ёки бошқа бир ҳолатларда ҳам бу каби меҳнаткаш оналар ва қизлар ўзларининг меҳнатларини аямаяптилар… Уларга “АГОН” дейилса бўлди, фермер билан нолегал гаплашган ҳолда ишларни бажариб кетаверишади. Фақатгина “ОЛҒА” дейилса бўлди холос!!
Минг бора афсуслар бўлсинки, бу ҳақда кимлардир билмас!!! Аммо кўпчилик бу ҳақдаги маълумотларга эга!
Кўзлардан қон оқирадигани қўшни Қозоғистон ҳудудида меҳмонда бўлганимда содир бўлганди.
Аёлларни пул учун ертўлаларда ўлар ҳолатда ўзаро итдек уриштиришиб, гладиаторларнинг жангини томоша қилгандек улар устида пўл ишлаш каби жирканчликларни кўриб довдираб қолдим….
Бу ҳақда “ЧАЛАМУЛЛАНИНГ ДАРДУ ҲАСРАТЛАРИ 3-қисми: Қозоғистонда меҳмонда бўлганим” жойида келтириб ўтаман.
Ҳозирги кунда нафақат бу каби жирканчликлар, балким бунданда расво воқеъалар содир бўлаётгани барчани хуноб қилади. Шу жумладан ўзга юртларда ўз танасини пуллаётганлар, боласини ва чақалоғини сотаётганлар, пул учун бировни қулликка пуллаётганлар ва бир қанчалари ҳақиқатдан ҳам аёллар салтанатининг чинакам мафияларини яратиб, кенг жамоатчиликка кўрсатиб бердилар.

Мистер Қалампир.

(Изоҳлар бўлимидан).

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: