Билармидингиз?

АБДУРАҲИМ УЧҚУН

Шоир, ёзувчи ва таржимон Абдураҳим Учқун 2003 йилнинг 31 декабрида Саудия Арабистонида 77 ёшида оламдан ўтди.

Ватан дардила бўлдим дарбадар йиллар кўролмайман,

Паришонман анинг ҳажрида бир ерда туролмайман,

Тутуб ғурбат ғубори чеҳрайи зоримни зард этмиш,

Дилим хунобдур ким жўй борида юволмайман.

Ана шундай деб нола қилган марҳум Абдураҳим Учқун ватандан узоқда юрган йилларида доимо соғинч дардида яшади. Бу унинг шеърлари ва ёзган асарлари, шунингдек, таржима қилган китобларида ўз аксини топган.

У таржима қилган рисолалар кўпроқ Марказий Осия ва туркий қавмларнинг тарихи, анъаналари, дунёда қолдирган изларига билан боғлиқ эди.

-Абдураҳим Учқун билан биринчи бор 1983 йилда Покистоннинг Карачи шаҳрида танишгандим,-дея ҳикоя қилиб берди “Америка овози”да бирга ишлаган ҳамкасбим Абдулманнон Кескин.- У киши Афғонистон советларнинг босқинчилигига учрагандан кейин кекса бўлганларига қарамай, бир неча бор бу ўлкага сафар қилиб, айниқса, Афғонистоннинг шимолида туркистонликларнинг ташаббуси билан тузилган жабҳалардаги йигитларга, Амир Темурнинг ҳаёти акс этган ва ўзлари форсчадан ўзбекчага таржима қилган китобларидан ўқиб бериш билан аскарларни мужодала майдонига тайёрлашда қўшган ҳиссаларини бошқалардан кўп эшитганмиз.

Абдулманнон ака яна қуйидагиларни гапириб берди׃

-Абдураҳим Учқун ҳаётининг сўнги кунларини Саудиа Арабистонининг Тоиф шаҳрида ўтказди. Шу ерда у кўплаб асарларини яратиб, таржима ишларини ҳам ўз ташаббуси билан амалга оширди. Унинг ёзган асарлари “Ғурбат ноласи”-юз бетлик шеърлар мажмуъаси, “Ақоиди Зарурия ва Муҳиммотуддин”-Исломий ақидатнинг савол ва жавоб тариқасида тайёрланган изоҳи, “Юз ҳикматли сўз”- дин ва халқ орасидаги ҳикматли сўзлар, “Ҳофиз шеъриятидаги урфон ва тасаввуф истилоҳлари” ва бошқалардан иборат.

У киши “Тажвид” ёки Қуръони Каримни тўғри ўқишга борасида илмий дастурни ҳам таржима қилганлар. ”Мен Жаҳонкушо Темур” асарини ҳам форсчадан ўгирганлар ва бу асар Амир Тимур соҳибқироннинг қилган юришларию ҳаёти ҳақида мукаммал ҳикоядир. Заҳириддин Муҳаммад Бобуршоҳ авлодларининг Ҳиндистондаги 350 йиллик салтанатининг тарихи асарини ҳам Урду тилидан таржима қилганлар ва бу асар 650 бетлик ажойиб бир китобдир.

“Ваҳий нима? Қуръон мўжизаси”-бу араб тилидан таржима қилинган 92 саҳифалик қўлланма бўлиб, Афғонистоннинг русларга қарши кураши даврида ёзилган ўрду тилидаги рисоланинг таржимасидир. Буни ҳам ўзлари кўпайтириб ўқувчиларга тақдим этгандилар.

Абдураҳим Учқун ўз ортида кўп асарлар қолдирди. У ҳижрий 1305 йилда Қўқонда дунёга келиб, 1307 йилда ота-онаси билан ҳижратга кетган.

Ўзбекистон, ўзбек халқи ана шундай улуғ фарзанди бўлганини билиши ва уни хотирлаши керак.

Дарвоқе, сиз шундай ўзбек ўтгани ҳақида билармидингиз?

ЖМ
2003.

One Response

  1. Ҳурматли Жаҳонгир ака!
    Шундай азиз инсонларга эътибор берар экансиз, биз ёшларга ҳам бу каби инсонларни таништириб улар ҳақида билимларни тақдим этмоқдасиз.
    Сизнинг бу ишингиз ҳақиқатдан ҳам ажойибдир.
    Сизнинг қилаётган ишингиз диққатга лойиқ!
    Шахсан мен учун бу каби инсонларни топиш ва таниш жуда мушкул.
    Қилаётган ишларингизга Олоҳдан мадад сўрайман.
    Ёшлигимда ТВда Мирзо Ғолиб тўғрисида сериал фильм кўргандим. Учқун бобомиз ҳам шундай инсонларнинг биридир. АФсуски, бу инсонлар номи каби бир ёнади ва чақнаб кўзларни қамаштираркан яна сўниб қоладилар. Уларнинг умрлари 200-300 йил бўлсада қилмоқчи бўлган ишларига улгуролмайдилар.
    Яна бир бора афсуски, қайсидир кишиларнинг 30-45 йиллик умрлари ҳам ҳеч қандай мазмунга эга эмас.
    Лекин оддий инсонлар борки, уларнинг ҳар дақиқаси Эйншитейннинг 1 йилига тенг дейилса муболаға бўлмас…
    Инсонларнинг ўзлари севиб кўрган кунлари уларнинг бахтли онларидир.
    Айтмоқчиманки, кимлардир бошқаларнинг манфаатларига зарар етмаган бўлса холос!
    Авваламбор умрингиз узоқ бўлсин!
    Бир кунлар келар Сиз ҳақингизда ҳам тарих шу каби ширин сўзларда изоҳлар берар!!!
    Ҳурмат билан Мистер Қалампир

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: