ТЕСТЛАРНИ ЕЧГАН КАЛУМБЛАР!
Ҳурматли Рустам!
Авваламбор, барчага раҳмат.
(Рустам ака! Агарда, “Ўзбекча дарс” номли китобингизни бу сайтда эълон қиларкансиз, мени янада қизиқтира бошладингиз! Бу китобингизни камида бир неча марта такрор ўқиб кўраман!)
Олдинги изоҳингизга фикрим!!!
Рустам! Сизнинг ёзганларингиздан англадимки, Сиз ҳали жуда ёшсиз!. Балки, адашсам мени кечирасиз! Тахминан, 1986 йиллар атрофи ёки кейин туғилгансиз…
Сиз ҳеч ўйлаб кўрдингизми, агарда ИАК асарини оддий принтер орқали оддий қоғозга чоп этиб Ўзбекистонда тарқатиш масаласини???
Сиз режа қилиб метрода тарқатмоқчи бўлган асарни чинакам олим киши ёзган.
Бу асар баъзи бир чаласаводларнинг ўзлари варақа кўринишига келтириб автобусда, метрода ёки трамвайда тарқатиб халқни безор қилиб қўйган оддий хумкаллаларнинг ёзишмалари эмаску!!!
Ҳозир замон жуда ривожланди. Фикр алмашинуви жуда тезкор!
Сиз бир ўртоғингизга бу сайтнинг манзилини бериб адашмагансиз. Чунки барча фикр ва асарлар шу ерда…
Сиз баъзи фикрларнинг тортишув масаласи деб бизнинг манфаат тўғрисида тортишганларимизга изоҳ бериб ўтгансиз…
Мана, қаранг! Ўртоғингиз 36 га 36 ечади деганингиз бу кишилар аслида давлат тест тизимида олий ўқув юртларига ўқишга кириш учун интилаётган “Абитурлиентлар” ва “бункер”,”паравоз”, “снайпер” ҳамда бошқаларидир.
Мени ҳам бу масалада баъзи бировлар ўзларига жалб қилишганди. Мен уларнинг ҳамроҳлигида кўп довонлардан ўтдим.
Сир эмас!!! Ўртоғим математикадан, мен эса инглиз тилидан ва бошқаси она тили ва адабиётидан тестларни “бункер”да ечиб бердик. Мен ҳам математика ва она тилини билардим… Менинг ўртоқларим эса мен кўра инглиз тилида кучли эдилар…
Аммо, барча ўз қилиши лозим бўлган ишни қилишди…
Биласизми “юксаклик” қай даражага кўтарилди???
Мен 6-9 минутда инглиз тили варианти бўйича 36 саволдан 34-36 саволга жавоб берарканман, қолган дўстларим она тилидан 35-36 саволга 4-8 минут, математика фанидан 36 та саволга 10-12 минутгача ўртача айтадиган бўлсак 33-36 саволга тўғри жавоб беришлари барчани лол қолдирди.
Биламизки Ўзбекистондавариантдаги тестлар бошқа вариантларда ҳам тарор келади. Буниг оқибатида ўзимиз ечган масалани такрор ечиб ўтиришга зарурат қолмайди.
Математика-бу турк лицейининг санъатидир яъни саволга бир нигоҳ ташлаб тестнинг жавобини оддий ҳал қилиш “пирёмлари”!!!!
Ким айта олади?? Турк лицейи ўқувчиси каби ишларни қила олмайди дея?!!!
Мен кечирарсизлар деган умиддаман. Чунки, барибир ўзбек халқиниг фарзандларимиз… Билганмиз ва тан берганмиз!
Агар бошқача бўлса мен каби ёки бошқалар ватан фидоиси эмас!!!
Ўшанда чўнтакларимиз долларга тўлгани ҳали ҳануз эсимда. Жуда хурсанд эдик… Биз ресторанларда ўз омадимизни ювдик…
Билмаган эканмиз, ўшанда ўзбек халқининг ҳақиқий билимли ва инсонлари билан рақобат қилган эканмиз!!! Бу бизнинг камчилигимиз экан ўшанда!
Нега дейсизми?? Пул топдик, лекин билимсиз аҳмоқларни олий ўқув юртига киритиб бердик….
Мана кўрдизми, ҳақиқий ватан сотқинлари ва хоинлари қаерда пайдо бўлдилар!!!!
Мен, менинг дўстим, менинг ҳамроҳим, сен (Рустам-менинг дўстим), ва бир биримизни билмаган “бункер”, “паравоз”, “снайпер”!!!!!!!!!!
Биз ватанни оддий қоғозлар бўлмиш “кўкига” яъни долларга сотдик. Бу даврда билимлилар қолиб кимларга ёрдам бердик????
Айтасанда, Рустам дўстим! Сен ва аҳмоқ ошналаринг ёрдам қилганларинг умуман олганда кам кишилардир, балки дея!
Йўқ! бу ерда бизлар қилган хатолар жуда катта!!! Чаласаводларнинг Давлат тест марказидан олинган жавоблари “энг катта хато”дир. Биз эса миллион марта хатоликларга йўл қўйдик!!!
Сен билан мен миллатнинг қонини ичдик, унинг омадини бўғдик, бугунки чаласаводликларга ҳам қайсидир жиҳатдан бизлар ҳам айбдор!!!
Рустам! Сени нега айблайман!!! Сен бир неча олийгоҳларни тугатдинг, камида 8 та чет тилини она тилинг каби биласан!
Нега саволларинг қалбимни эзади!!!
Аҳмоқларни олий ўқув юртларига киритишда нималар қилдик???
Бу каби ўзбек фарзандлари камми??? Мен тўхтадим. Нега бошқалар тўхташмайди???
Энди катта савол туғилади….
-”Ҳа энди, бир олийгоҳдаги “бункер”га ёрдам қилган бўлсанг, нега ўзингни айблайсан, нега сочингни юласан???”
ИЗОҲ:
Агарда менга 116- вариантга тушган бўлса, қайси вилоятда бўлса ҳам а,б,д,с,е вариантлари бир хил эди…
Агар мен 195 вариантни тўғри еча олсам демак билингки, шу вариантдаги жавоблар бошқа вилоятлардаги вариантларни камида 800 киши билан бир хил эди…………………..
Эҳ! Аҳмоқ Рустам! Мени ва бошқа дўстларингни миллатга нисбатан хоин бўлиш яъни миллий билимни сотишга айбдр қилдинг!!!
Мени эса ўзимга душман қилдинг! Мен аҳмоқ…..
Ҳурмат билан Мистер Қалампир…
(Изоҳлар бўлимидан).
Filed under: Muxlislar |
ЧАЛА МУЛЛАНИНГ ДАРДУ ҲАСРАТЛАРИ
Россиянинг оппоқ қори, изғирин шамоли ва аёзли кечалари жуда ёмон бўларкан. Бугунги кунга атаб олган ноним ярим кунга ҳам етмасая?!
Ёшлигим, талабалик йилларим ёдимга тушиб кетди, айниқса токчадаги чанг босиб бегонага айланиб улгурган, мени кўзи тўрт бўлиб кутаётган “жонажон” дипломим…
2-ҚИСМ (Тошкент.1999 йил. Магистратура. “Ўз уйингни ўзинг асра!” шиоридан илҳомланганим)
ДАВОМИ…
11.
Жума. 10.00 Алишнинг “Даргоҳи”.
Ичкари доимгидек жуда тор эди.
Олдинги келишимда эътибор бермаган плакатларга бирин кетин назар ташлай бошладим.
Ҳа, дарҳақиқат Мамарайим “аҳмоқ” бўлиб чиқди.
Мен юрак ютиб Алишдан плакатларни мансабдор шахслардай “эгаллаб” турган ёшларнинг “жинояти” тўғрисида сўрашга жазм этдим.
Алиш плакатдаги сувратларни кўрсатиб “ватан хоинлари”, “конституцион тизимни ағдаришга уриниш” ва яна алламбало каби юракни қўрқитадиган изоҳлар беришга киришди.
Мен Алишни тўхтатмасам балки у Фарғона тонг отгунча каби буларни лойга бўлғашдан чарчамасди.
Алишнинг характерини жуда яхши билардим, чамамда!
Йўқ! Билмас эканман.
Ўзбекистонда ҳамма жиноятчи-ю, шу биргина Алиш “мусича-ю бегуноҳ” экан!!!
Мен Алишга ўз эътирозимни билдиришга ҳаракат қилардим.
Во ажабо! Ахир, она сути оғзидан кетмаган бу каби ёшлар нима гуноҳ қилишибдики, бутун бир давлат буларга қидирув эълон қила қолибди… Кулгили бир ҳолат… Шу ўнта бола давлатни ағдара олса демак, Ўзбекистондек кучли бир давлат оёғи осмондан келиб бўлган эканда??? Энг кулгилиси, шу бечоралар конституцияни ўзгартира олармидилар???
Улар балки, исмларини ҳам тўлиқ билмасалар керак!…
Менинг бўлажак устозим билан учрашув кунини белгиладик.
Менинг устозим? Ким бўлди экан бу “бахтли” инсон?
Алишнинг айтиши бўйича, бўлажак устозим ватан фидоийси эмиш, уни уялтириб қўймаслигим шарт эмиш, устозимнинг халқнинг орасидаги обрўси баланд ва миллат учун “жуууууда” қайғураётган киши эмиш…
Алишнинг баландпарвоз гапларидан ёшлигимда эшитган бир кулгули латифа эсимга тушди…
12.
Бир ёш йигит музқаймоқ тайёрлайдиган корхонада ишлашни кўпдан орзу қиларкан.
Уни, буни, тоғаю- танишни ишга солиб, ишга ҳам жойлашиб олибди.
Уни бир устозга рўбару қилишибди.
Ёш йигитга такрор ва такрор бу устознинг ажойиб инсонлигини, ҳалқнинг ғамида куйиб ёнишини, уни уялтириб қўймасликни, ҳалол ва покиза ишлаш лозимлигини қулоғига қўрғошин каби қуйишибди.
Ёш йигит бироз вақт ўтиб музқаймоқ тайёрлашни ўргангач мустақил тарзда, баъзан устозини безовта қилмай ўзи ҳам музқаймоқ тайёрлашни бошлабди.
Кунлардан бир кун йигит қарасаки, ўзи музқаймоқ тайёрлаётган жуда катта идишдаги сутларнинг ичида бир сичқон ўлиб ётган эмиш…
Устозини “уялтириб” қўймасликни ўйлаб ёш йигит сичқонни олибдида, ташқарига биров кўрмасин қабилида тезда отиб юборибди.
Қаердандир пайдо бўлган устози йигитдан идишнинг ичидан нима олгани ва нега отиб юборганини сўрай бошлабди…
Иложсиз қолган йигит устозидан узр сўраркан, бўлган воқеани айтиб берибди.
Шунда устози дебдики:
-“Сен аввал сичқоннинг танасидаги сутни сидириб олиб, кейин ташлашинг лозим эди. Сен эса унинг сут пути билан отиб юборибсанда!”
13.
Бугун мажлис экан…
Ҳар куни мажлис…
Нима уларда уй йўқми?…
Устозим билан мен мажлислар залида бир неча нафар милиция ходимлари ва ўзим тенқур ёшлар билан “КОТТА”нинг “халқ куйида куйиб ёнганларини” тингладик.
Найнинг хониши ҳам бунчалар бўлмаса керак!!!
Ёнишимни ололмадинг май,
Хонишимни ололмадинг най!
о, о, о, о най!!!
Ундан олдин бўлган май!!!
“Ўз уйингни ўзинг асра!” шиори остида муҳокама авжига чиқарди.
Ўз уйингни ўзинг асра дейилса, барча милиция ходимлари бошқаларнинг уйларини қўриқласалар унда милиция ходимлариниг уйларини ким асрайди?
Бу ерда барча кишиларни қулоққа айланириш чоралари кўрилган эди чамамда.
Кимлардир нималар деб халқнинг дардида ёндилар…
Кимлардир ватан хоинлари ҳақида дардларини достон қилдилар….
Узоқ давом этган мажлис тугаб не кўз билан кўрайки, милиция формасида узоқ вақтдан бери кўрмаган қўшни маҳаллалик Султон милиция формасида мажлислар залидан чиқиб келарди…
“Вой!!!”-деб юбордим ичимда.
Тақдир мени яна бир бор калака қилиб куларди….
Ўзимча “ёна” бошладим.
Вой. Вой товба! Астаҳфуриллоҳ!
Кўзларимга иношмайман.
Балки, бировга ўхшатдим шекилли?!…
Худо ол қулим деса, омадни ҳам бераверарканда!…
Ахир шу кунларда мелисага ишга кираман, шу формани кияман деб сумка сумка пулларини кимга беришни билмай юрганлар озми, шу формани ҳатто ўнгларида эмас балки тушларида ҳам ўйлаб чиқадиган кишилар ҳам кам эмас.
14.
Ҳинд киноси бу бошқача олам.
Милиция ходими бўлсада ватанга бўлган фиоийлиги, порахўрлар билан олишгани, улар билан гапи қовушмагани ва бунинг натижасида ўша жиноятчилар томонидан ўлдирилган бир кишининг ўғли ҳақидаги фильм ҳали ҳунуз эсимда.
Унинг ўғли ролини Амитабх Баччан ижро этган.
Милиция хизматига ўтгач, отасидан фарқли ўлароқ, жиноятчилар билан бошқача курашни бошлайди.
Жиноятчилар пора таклиф қилишга улгармасдан АМИТ АКА устидаги милиция формасини яхши кўришининг боиси унинг чўнтакларининг кўплиги эканлигини қайта ва қайта таъкидлаб ўтади.
Бугунки кунда эътибор берсам, ҳақиқатдан ҳам милиция ходимларининг формаларидаги чўнтаклар жуда кўп ва жуда чуқур экан…
15.
Султон бу кунингдан ўл дегандек мен билан саломлашди…
ДАВОМИ БОР…