Ҳажв

“ИХ”

У халачўпни кўрганда ёки “ИХ”ни эшитгандагина қимирлайди. Бўлмаса тураверади, қулоқларини “тўппонча” қилиб.

Уни устига оғирроқ одам минса, бели букилиб, “пўрт-пўрт”лаб қолади.

Енгил одам минса, диканлайди.

Унинг овози ҳам икки турлик.

Устига оғир одам минганда, аранг ҳанграйди׃ И-о-о-о-о! И-о-о-о-о!

Енгилроқ одам минганда, ҳанграши жарангдорроқ? И–о! И-о! И-о! Худди товуқдек қаққиллайди!

Устида юки оғир бўлса, тепишга ярамайди. Оёғини кўтарса бели синади-да!

Юки енгил бўлса, шаталоқ отиб тепишга ҳам уриниб туради.

Унинг қисмати шу! Шунинг учун ҳам эшакда у.

Ўқувчилар орасида айтиладиган битта топишмоқ бор. Болалар дарс-тугар тугамас жарликка югуришаркан. Жарликда битта эшак бўлиб, болаларни кўриши билан “И-о! И-о! И-о!” деб ҳанграр экан. Болалар яқинлашишлари билан эшак тисарилиб харсангча ёнига бориб тўхтар экан. Болалар эса сафга тизилишаркан. Улардан бирортаси ишини узоққа чўзса, битта шумтакаси эшакнинг қулоғига пичирлар экан. Эшак бир одим олдинга кетиб тўхтаркан. Кейин бирдан нимадир эсига тушгандек тисарилиб ўз ўрнига қайтар экан.

Болалар׃

-Шумтака нима дединг унга?-дейишса,

-Исмини айтдим,-деган жавобни олишаркан.

-Исми нима бунинг?

-Ўзларинг топларинг! Топишмоқ!

Топингчи нима? Тополмадингиз! Унда шаҳар беринг. Унинг исми׃ ИХ

Биров ИХ деб чақирдими қимирлайди. Кейинги пайтда ИХ дейдиганлар кўпайган. Шунинг учун ИХнинг ҳанграши энди қулоқларни қоматга келтириб, батанг қиладиган даражада.

Уни яқинда болалар жарликдан ташқарига ҳам олиб чиқишди. Чунки қишлоқдан ҳамма катталар мардикорликка кетиб, бутун назорат болаларнинг ўзига қолган-да! Эрмаклари ИХ. Ўйнайдилар! Минадилар! Тортқилайдилар! Итарадилар!

Шундай пайтда ИХ деб қўйманг, кайфни бузасиз! “Иш-ш-ш!” деб туринг!

Нофизий.

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: