Қобиқ
Борлиқда биз билган ҳолатлар бор. Назаримизда анчагина.
Борлиқда биз билганимизни билган ҳолатлар бор. Назаримизда ақллимиз.
Борлиқда биз билмаганимизни билган ҳолатлар бор. Қаранг-а, қанчалар ақлли кўринамиз.
Борлиқда биз тасаввургина қила оладиган ҳолатлар бор. Бу энди даҳолик дабдабаси.
Борлиқда биз тасаввур қилганимизни тасаввур қила оладиган ҳолатлар бор. Буни тақдирлашга Нобел мукофоти ҳам камбағал.
Борлиқда биз тасаввур ҳам қила олмайдиган ҳолатлар бор. Сохта камтарлик, қойил-е!
Борлиқда биз тасаввур қила олмаслигимизни тасаввур қила оладиган ҳолатлар бор. Бу ўзини таҳқирлашдан роҳатланиш тушунчаси.
Ахир борлиқда фақатгина биз бор эмасмиз ва фақатгина биз тушунадиган ҳоллар бор эмас. Балки биз мутлоқ ва мутлоқ тушуна олмайдиган ҳоллар ҳам бор. Улар аксариятни ташкил этса керагов? Қолганлари маргиналликни.
Чунки ҳалигача ўз қобиғимиздан ташқарига чиқа олмадик. Чизиб ёки ясаб берилган қобиқнинг ичидамиз. Бутун фожиа мана шунда. Инсон ўз қобиғини ўзи ўзгартирмаса бу қобиқ ҳеч қачон ўзгармайди.
ЖМ.
Filed under: Fikrlar |
Leave a Reply