Насрулло Саййид

Улкан китоблар


(Америкага саёҳат туркумидан)

Шу йил январь ойининг иккинчи ярмида АҚШга бориб, Нью-Йорк ва Вашингтон шаҳарларини зиёрат қилиб қайтдим.

Ушбу сафардан мақсад фақат Американи бир кўриб қайтиш билангина чекланиш эмасди. Мен бу мамлакатда муҳожиратда яшаётган кўплаб дўстларим, ҳамфикр юртдошларим билан ҳам дийдорлашиб қайтишни режалагандим.

Бир пайтлар Ўзбекистон Олий Кенгашида Ўзбекистонни мустақил давлат қилиш ва мамлакатда демократия ўрнатилиши учун биргаликда курашган сафдош дўстларимиздан Жаҳонгир ака Маматовни Вашингтонда учратишим ва у киши билан дийдорлашиб, суҳбатларини олишим ҳеч қачон эсдан чиқмайдиган бир воқеа бўлди.

“Ўзбек мухолифатидаман” деганларнинг кўпчилигида тарафкашлик ва бир-бирига нисбатан адоват жуда кучли. Аммо мен бундай қусурлардан ўзимни доимо асраб юришга, ҳамма билан бир хил дўстона муносабатда бўлишга уриниб келаман. Кимки ўзбек халқини келажаги учун курашса, Ватани тақдирига бефарқ бўлмаса, мен уларни барчасини ҳурмат қилгим келади.

Жаҳонгир акани мен Ўзбекистон Олий Кенгашидан қувилганимдан сўнг кўрмагандим. Орадан шунча узоқ йиллар ўтиб кетган бўлсада, биз яна худди кечагина хайрлашиб кетган яқинлардай кўришдик. Яқин –ўтган замонларни эслаб, анча суҳбатлашдик.

Айниқса ўтган давр мобайнида Жаҳонгир ака қилган илмий-бадиий ишлар кўламини кўриб, тўғриси оғзим очилди. Ҳар бири кичик бир дипломат сумкадай келадиган катта китобларини кетма-кет олдимга қўяркан у киши шундай деди: “Кейинги ўн йил ичида АҚШда тилшунослик борасида бешта китобга муаллифлик ёки ҳаммуаллифлик қилдим. Шу жараёнда нафақат ўзбек тилига оид, яна бир неча тилдаги китобларни мутолаа қилишга тўғри келди. Ҳозир ўзбек тилида рўйхатга олинмаган сўзлар луғати устида ишлаяпман». Бу улкан китоблар муқовасида яқин сафдошимнинг исми ва фамилияси ёзиб қўйилганини кўриб, жуда ҳам фахрланиб кетдим.

Сиёсат ўз йўлида, ҳар кимнинг ўз дунёқараши бўлиши табиий. Аммо одамийлик ҳамма нарсадан юқори турадиган бир қадриятдир. Мен яқин сафдошим Жаҳонгир Маматов билан хайрлашар эканман, муҳожиратдаги умр бу инсондаги ана ўша одамийликни янада сайқаллаштирганини кўрдим.(Зарра).

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: