Яхши одамлар

Ялтада. Жаҳонгир Муҳаммад Бобомурод Ҳамдамов ва бошқалар билан.

Ялтада. Жаҳонгир Муҳаммад Бобомурод Ҳамдамов ва бошқалар билан.

Мирсаидов ҳақидаги хотиралар

2.“Боғидилкушо”

Президентнинг миллий масалалар бўйича маслаҳатчиси Шохобиддин Зиёмов ва каминани Украинага Ислом Каримовнинг ўзи юборди.

-Қрим татарларни Ўзбекистондан кўчирамиз ва бунинг пулини Украинанинг бўйнига қўйишимиз керак. Сизлар бориб Украина билан имзоланадиган шартномалардан шуниси билан шуғулланиб, уларни бунга кўндиринглар,-деди Ислом Каримов кетишимиз олдидан.

Ундан қрим туркларини кўчириш учун Москва катта миқдорда пул ажратганку, деб сўрадим.

-Ана шу пуллар Украинага ўтиб кетган,-деб жавоб қилди Каримов.

Биз Зиёмов билан Киевга боргандан кейин билдикки, Украинага ҳеч қанақа пул ўтган эмас экан. Биз гаплашган ҳукумат вакиллари ва депутатлар аввалига бутун харажатни “Ўзбекистон тўлаши” керак деб туриб олдилар. Охири “Ўзбекистон ҳам бунга қисман ҳисса қўшиши” шарти билан кўчириш харажатларининг асосий қисмини кўтаришга рози бўлдилар. Каримов буни истамади. Ана шу “ҳисса”ни “ҳужжатдан олиб ташлаш” учун биз бир неча кун Киевда қолиб кетдик. Continue reading