1. ХАВОТИР
Уйимиздан соҳилга қадар беш юз одимдан сал зиёд. Айвонимиздан соҳил кўриниб туради. Уйимиз ва соҳил орасида бир қанча дарахтлар ва бир қанча уй бор, холос. Ёз бўйи айвонда ўтириб уммоннинг ҳавосини ҳис қиламиз. Иссиқ кунларда эса бўш вақтимиз соҳилда ўтади.
“Сэнди” (Sandy) офати ҳақида гап бошланиши билан айвонга чиқдим. Ҳеч гап йўқ. Уйга кириб-чиқишимиз ана шу айвон орқали бўлгани учун фарқни сезмаган ҳам бўлишим мумкин.
Уйимиз сув сатҳидан анча баландда. Биздан қуйида ва тепароқда ҳам уйлар бор. Бу жойлар қурилганига икки йил бўлмоқда. Офатлардан тажриба тўплаган Америка уй-жойларни шароитга мослаб боради. Уйимиз уч қаватли, лекин биринчи қавати ер остида. Бир бурчаги эса “бункер”. Табий офатдан сақланадиган жой.
“Сэнди” келар экан, тинмай огоҳлантиришди: “Юқори қаватларда ётманг!”.
Кўнглим тўқ. Сўв кўтарилса ҳам бизнинг уйга қадар етолмайди, деб ўйлайман. Қолаверса, тўфон тескари айланаётгани ва биз томондаги сувни шимолга суриши мумкинлиги ҳам кўнгилга таскин беради. Continue reading
Filed under: Maqolalar | 2 Comments »