Ўзгармаган мавзулар

Ҳеч ким мукаммал эмас

5 Март, 2005 йил.

САВОЛ: Ҳар бир инсонни яхши, ёмон томонлари ва камчиликлари бўлади, дебсиз? Сизникичи? (Ёрқин).

ЖАВОБ: Меники мендан кўра сизга кўпроқ аён. Сиз баҳо беринг, ўзим яхши деган томонларим сизга ёмон кўриниши ва ёмон деган томонларим яхши туюлиши ҳам мумкин.

Аммо ёмон томонларим йўқ, деган фикрдан олисдаман. Фақат Парвардигорнинг ёмон томонлари йўқ. Бандалари эса яхши ва ёмон ўртасида. Гоҳо у томонда, гоҳо бу томонда.

Буни баҳолаш яна биринчи галда яратганнинг ўзига ва иккинчи галда атрофдагиларга, ундан кейингина кишининг ўзига боғлиқ.

Мана шу томоним ёмон, деган фикрга келсам, дарҳол шуни ислоҳ қилишга киришаман. Масалан, ёшлигимда, талабалик даврида гина сақлайдиган одатим бор эди. Кейин Тангри кечирувчан, мен нега кечирмайин, дея ҳаммани кечирадиган бўлдим. У ҳолда ҳам, бу ҳолда ҳам, гоҳ ютқазиб, гоҳ ютдим.

Баъзилар чўрткесар, дейишади, баъзилар танқиднинг тузини оширадиган, дейишади, яна баъзилар ўзларида бўлган айбни менда кўрадилар.

Демак, уларнинг наздида ёмон томонларим ҳам бор ва шу ҳақда ҳам ўйлаб кўришга тўғри келади, баъзан.

Лекин дилимдагини очиқ айта олмасам бундан ортиқ азоб йўқ. Бу нарсани тузатиш талаб қилинса, қабул қила олмайман. Балки сизнинг наздингизда бу ҳам ёмон томонимдир?

Шунақа, кимнидир мен танқид қиламан, сиз эса мақтайсиз, бировни камина мақтаса, сиз эса танқид қилишингиз мумкин…

ЖМ.

“Қатағон” китобидан.

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: