Саволга жавоб

Ўзбекчилик билан ўзбеклик фарқи нимада?

САВОЛ: Жаҳонгир ака, ўзбекчилик билан ўзбеклик фарқи нимада? Иккаласи биттта нарсами?
Ҳурмат билан Равшан.

ЖАВОБ: “Ўзбекчилик” дегани бу одатларимиз деганидир-тил нуқтаи назаридан.

Реал воқелик нуқтаи назаридан бугун хурофот ва иллатларни хаспўшлаш ёки таъкидлаш учун айтиладиган ибора.

Камина “Ўзбекчилик” нима? деб ёзганда бу сўзни қўштирноққа олгани эса, унинг китобий, луғавий маъносини эмас, балки иллатларни назарда тутганимдир. Ҳар бир халқнинг фазилатлари қаторида иллатлари ҳам бор.

Ўзбеклик дегани мутлоқ бошқа нарса. Бу ўзбек халқига мансублик деганидир. Ўзбеклик ва ўзбекчиликнинг фарқини билмаслик ҳам “ўзбекчилик”дир.

Бугунги ўзбек ким? “Ўзбекни қириб ташланг” деган Амир Темурнинг авлодими ёки Мирзо Бобир салтанатини вайрон қилган ва ўзбак деб аталган Шайбонийхон наслими, Хитой-мўғул босқинлари даврида ассимиляция бўлган гуруҳларми, Араб истилоси пайтида араблашган одамларми, азалдан бу заминда муқим яшаган туроний-эронийларми ёки ҳаммасини ўзида мужассам қилган туркийзабон ўзбекми? Бу алоҳида мавзу ва бу ҳақда илгари кўп ёзганман ва яна ёзиш ниятим бор. Чунки буни англаб етмасак келажагимиз хавф остида қолаверади.

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: