Содиқлар ва солиқлар
СВОЛ׃ Жаҳонгир ака, Америкада яшайман, сиздан бир нарса сўрамоқчиман, шу сайловлар ўтгач, солиқлар камаядими? Чунки бойлардан кўпроқ солиқ оламиз дейишмоқда. ( Ҳасан, Балтимор).
ЖАВОБ׃ Мана сайлов ўтди ва лекин энди солиқлар ошиб, иш жойларида қисқаришлар даври бошланаётганга ўхшайди. “Бойлардан оламан” деса, улар қочадилар ёки пулларини қочирадилар. Балога қолган ўрта синф. Лекин идеология ҳали иқтисоддан – содиқлик солиқлардан устун.
Бугун маълум бўлишича, шундай ҳам топганининг қарийб ярмини солиққа тўлайдиган маош олиб ишлайдиганлардан 2013 йилнинг Январ ойидан бошлаб қўшимча яна икки фойиз солиқ олинар экан. Бу маош олиб ишлайдиган 160 миллион одамга тааллуқлидир.
Нақдга ишлайдиганлар бундан осонгина қочиб қоладилар. Улар солиқларни айланиб ўтиш йўлларини қачонлардир топганлар.
Ишламасдан ёки ишлаётганини яшириб давлат ҳисобига яшайдиганлар эса – қарийб 50 миллион киши – шу пулдан ўз улушларини олаверадилар.
Ойига эллик минг доллар маош оладиган киши бир йилда солиқ учун яна икки минг атрофида пул йўқотади.
Биласизми, АҚШда солиқ тизими ислоҳ қилинмаса, фундаментал ўзгаришлар кутиш қийин. Ҳалигача солиқ тизимини ислоҳ қиламан, ҳамма бир тарзда солиқ тўлайди, деган президент, конгрессмен чиққан эмас. Бу жуда мураккаб масала ва бу масалани кўтарган одам сайланмай қолади.
Шунга қарамай дунёнинг бошқа жойида Америка каби жойни тополмайсиз. Бу ерда сизни камситишмайди, ҳуқуқларингизни топташмайди, сизни ўзларидек ҳазрати инсон деб билишади. Қўлингиздан иш келса, кўпроқ солиқ тўласангиз ҳам бошқалардан яхши яшайсиз.
ЖМ.
Filed under: Savol-Javob |
Ассалому алайкум Жахонгирака сизга узимни кизиктирган савол берсам майлими,Кувгин даги генерал хакида.
Албатта, марҳамат!
Олдиндан рахмат. “Кувгин”даги генерал Уйгун(асли-Туйгун),шу инсон хакида яна кайси китобларда езилган.Иложи булса почтамга юборсангиз.
У бир қанча туйғунларнинг умумлашган образидир.
Nima ham deya olardim?! Jahongir akaning asarlari ichidagi ajoyiblaridan biridir. Quvg’in asarlari o’lmasdir! Ayniqsa toshbaqani izlaganlari…
O’qish davomida bir necha bor ko’zimdan yosh oqqan.,
Bu kabi insonlar dunyoda bor bo’lsinlar!!!