“Ўзбекчилик” нима?

(Давоми)

31.Ўзига ёқмайдиган ҳақиқатни рад этиш.
32.Ўзига ёқадиган ёлғонга ишониш.
33.Юзинг бурилдими, орқадан гапириш.
34.Бетига айтгандан хафа бўлиш.
35.Танқидни “Душманнинг иши”, иғво деб билиш.
36.Мақтаса шайтоннинг ҳам шериги бўлиш.
37.Туҳматга мойиллик.
38.Китоб ўқимаслик.
39.Маишатни севиш.
40.Машваратсиз иш қилиш.
41.Тахтга ёки тахтсимон жойга миниб қолса, тобутга мингунча тушмаслик.
42.Кўчада ётган чўпдан ҳам шубҳа қилиш.
43.Бировдан бир нарса ундиришга уста бўлиш.
44.Ўз қонуний ҳақ-ҳуқуқларини билмаслик.
45.Ёмонлик қилишдан ҳузурланиш.
46.Кўнглида тан олиб турганини ҳам тилида писанд қилмаслик.
47.Бировга нон бермасдан уни нонкўрликда айблаш.
48.Гуноҳини хаспўшлаш учун гуноҳ қилиш.
49.Соқоли ўсган сайин ақлим ҳам ўсмоқда, деб ўйлаш.
50.Гап тагидан гапча қидириш.
51.Давлатни савлатим деб билиш.
52.Пулнинг ҳиди келса, оғизни бекитиб олиш.
53.Бировни ёмон кўрса, ўлаётганда ҳам ўшани қарғаб ўлиш.
54.Айтилган жойга айтилган вақтда бормаслик.
55.”У ким бўлибдики?” саволини тез-тез такрорлаш.
56.Пора бериш ва пора олишни билиш.
57.Пора олмайдиган ва пора бермайдиган одамни порахўр деб айблаш.
58.Қарз беролмаган дўсти ёки танишидан юз ўгириш.
59.Халқни, айниқса аёлларни ёппасига айблаш-ёппавийлик.
60.“Ўзингга ақл ўргатсанг-чи?” деган ҳукмнинг ҳукмдори бўлиш.

(Давоми ҳам давомлидир).

ЖМ.

4 Responses

  1. Jahongir aka, o’zbekchilik bilan o’zbeklik farqi nimada? Ikkalasi bitta narsami?
    Hurmat bilan Ravshan.

    • “Ўзбекчилик” дегани бу одатларимиз деганидир-тил нуқтаи назаридан. Реал воқелик нуқтаи назаридан бугун хурофот ва иллатларни хаспўшлаш ёки таъкидлаш учун айтиладиган ибора. Камина бу сўзни қўштирноққа олгани эса, унинг китобий, луғавий маъносини эмас, балки иллатларни назарда тутганимдир. Ҳар бир халқнинг фазилатлари қаторида иллатлари ҳам бор.
      Ўзбеклик дегани мутлоқ бошқа нарса.Бу ўзбек халқига мансублик деганидир. Ўзбеклик ва ўзбекчиликнинг фарқини билмаслик ҳам “ўзбекчилик”дир.

  2. 61. Нима учун бошқалар турганда мен ишлашим керак деган қабилда яшаш.
    62. Бойларни ўзига қарздор ҳисоблаш.
    63. Маъсулиятни ҳис қилмаслик.

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: