Яқин мозий

Ўзбек тили давлат тили даражасига кўтарила олмади. Нега?

Бундан 19 йил олдин Ўзбек тили ҳақида қонун қабул қилинганди.

1. Бачканалик ва маданият

1992 йилда Озарбайжон президенти Абулфайз Элчибей Кремлда Борис Елцин билан учрашар экан, Кремлни ларзага солди. У русларнининг оғзини ланг очиб қўйиб, ўз она тилида гапира бошлади. Елцин аввалига нима бўлганини тушуна олмади. Кейин масалани англаб етди шекилли, мийиғида кулиб, атрофидагиларга қаради. Улар елка қисиб турардилар. Ўшандагина Кремл корчалонлари мустақил бир давлат раҳбари билан учрашаётганларини ҳис этгандилар. Continue reading

Яқин мозий

Нега бир жойда депсиниб турибмиз?

Сиёсатчи ва лидер мутлоқ бошқа-бошқа одамлардир. Ажратиб олиш учун ҳар иккаласини ҳам кўра олиш керак. Бугун биз сиёсатчиларни кўриб турибмиз, аммо лидерларни кўра олмаяпмиз. Нега?

Фараз қилинг. Бур гуруҳ одам йўлга чиққан. Унинг олдида икки киши. Бири олдинга қарамоқда, иккинчиси орқага. Олдинга қарагани лидердир, яъни йўлбошчи. У йўлни билади, ўзи қаерга боришини, одамларни қаерга олиб боришни билади ва амали билан одамларга йўл кўрсатмоқда, олдинга қараб кетмоқда. Continue reading

Яқин мозий

ТЕМИР ТЎСИҚЛАР

Ёки уларни қандай ҳатлаб ўтиш борасидаги ўнлаб саволларга мухтасар жавоб

1.Лидерман деган одам учун Ватаннинг қамоғи ҳам Ватан!

Бугун “президент бўламан” деган ҳаваскорларнинг сони кундан кунга кўпайиб бормоқда. Лекин улардан бирортасида сайловга яқин йўлатилмаслик учун қўйилган темир тўсиқларни қандай қилиб бузиш режаси йўқ. Умуман бугунги шароитларда бу тўсиқни бузиш мумкин-ми? Бу саволга жавоб беришдан олдин тўсиқларнинг ўзи нима деган саволга тўхталиш керак. Continue reading

Жаҳонгир Маматов: Оқсарой сирлари

ЎНГ СЎЗ ЎРНИДА  

Ислом Каримовдан Шукрулло Мирсаидовга қадар…

Исмоил Жўрабековдан Шавкат Мирзиёевга…

Рустам Азимовдан Рустам Шоғуломовга…

Эркин Воҳидовдан Ўткир Ҳошимовга …

Хуллас, бугун сиёсат майдонида бўлганлар ва бўлмаганлар, танишлар ва билишлар, яъни ким кимга ёки нимага қизиқса, ўша ҳақда йўллаган очиқ саволларига  баҳолу қудрат, билганим қадар очиқ жавоблар.

Бошқача айтганда ўзбек сиёсат саҳнасининг парда орқасидаги, Оқсаройдаги гапларга қизиқсангиз бу китоб сизнинг учун!

Муаллиф. 

Мухолифатсиз ҳукумат-бенур ва бефайз Continue reading