Кеча Фейсбукдаги “дўст”лардан биридан хат олдим׃
“Мени танимайсиз. Сизга адамлани адресларидан хат ёзвомман. Адамми қамаб қўйишди. Олдинига машинаси ўғирланган машина дейишди. Кегин у машинанинг ичида қанақадир одам ўлдирилган дейишибди. Ҳозир адамми ГК(Гулнора Каримова-ЖМ) делосига боғлавотган экан. Унга пул чўзганла руйхатига туширишибди. Адам ҳамма гапни сизга ёзишимни, аммо интернетга чиқармасдан, отларини ёзмасдан ёрдам беришингизни сўрадилар”.
Ким экан бу одам деб ўйладим. Чунки исми-шарифи танишдек туюлди. Фейсбукнинг архивини қарасам, икки ой олдин ўша одам ИАК ҳақида ёзганимга изоҳ қўйган экан. Изоҳини яшириб, мессаж почтаси орқали жўнатган.
“Ҳали ҳам ақлингиз кирмабди. Одам ҳам шунча аҳмоқ бўладими? Агар фаҳм-фаросат бўлса, Ўзбекистонда жуда яхши яшаш мумкин. Топганингизни баҳам кўрсангиз, котталарнинг ишига бурун суқмасангиз бўлди. Continue reading
Filed under: Maqolalar | Tagged: facebookdan | Leave a comment »
You must be logged in to post a comment.