Ривоятлар (3)

ҚАЛҚОН

Амир Темур ҳар пайшанба куни сиёсий маҳбуслар билан ўзи суҳбатлашарди. Бу сафар унинг ҳузурига уч кишини олиб келишди.

-Бу Сузангарон маҳалласидан. Тўй-маъракада, жума хутбаларида “Ватаним, Ватаним, Ватаним” дейди. Ватан ва миллатни такрор-такрор сўзларкан, кўзларидан ёш сизиб чиқади, овози хириллаб қолади. Аммо ҳаётда кўп одамларнинг дилини оғритган.

-Унинг бошини танасидан жудо қилинг,-деди Амир Темур.

Девонбеги иккинчи маҳбус ҳақида маълумот берди:

-Бу Мотрид маҳалласидандир. Йиғинларда, тўй-маъракаларда “Халқимиз очдан ўлар ҳолга келди. На буғдой бор ва на нон. Ҳамма нарса урушга кетмокда” дегани-деган.

-Буни энг чуқур зиндонга ташланглар! Аммо саройдаги энг тотли таомлардан ва жамики ноз-неъматлардан истагани қадар бериб туришни канда қилманглар, -деди Амир Темур. Continue reading