Шунчаки…

ВАЛЕТ

Қамоқда қўлидан бир иш келмайдиган, латтачайнар, ипкесмас одамни “Валет” дейишади.

Карта ўйинида ҳам Валет бор. Жа, чиройлик. Чип-чиройлик! Кийимлари ярашган. Қош-кўзлари ўзига боп. Қизлар бир қараса яна қарагиси кеб қолади. Чизганга балли!

Лекин ўйинда Дама бору, ҳалиги хотинча. Тақинчоқлари осилиб ётган. Ўша Валетдан устун-да. Бир уришда Валетнинг дамини ичига киритиб қўяди. Валет деган жонивор трафарет бўб қолади унинг ёнида.

Аммо Валет хафа эмас. Пастдаги бир неча рақамли карталардан тепада тургани учун хурсанд доим. Лекин уни нафақат Дама балки Карол ҳам “бир тарсаки уриб” чаппа қилади. Нест-нобуд бўб кетади! Карол бор жойда Валетнинг обрўси бир тийин! Бўрини кўриб думини қисиб қолган қуёндек гап.

Агар орага Туз ораласа борми, Валетнинг томи кетди деяверинг! Туз бир ҳамлада уни тузлаб ташлайди. Итнинг бешинчи оёғи каби ҳолга тушади. Шундай пайтда Валетга раҳмингиз келсин. Ахир Валет бўлиш унинг қўлида эмас-да. Уни Валет қилиб қўйишган. Continue reading