Кўнгилдан ўтган гаплар

МАНСАБ

Илгари ҳукумат томонида бўлган бир танишим “Агар ўшa пайтда менинг ўрнимда бўлганингизда ўзингиз ҳақингизда нима деб ўйлардингиз? Менинг ўша кездаги вазиятимга тушиб, четдан ўзингизга бир баҳо бериб кўринг-чи?!” деди.

Аввалига бу жуда осондек кўринди. Лекин кейин ўйлаб кўрсам, у жуда қийин саволга тутган экан. Чунки ўзимни унинг ўрнида тасаввур қила олмадим.

У ўша кезда ҳукуматга яқинлашишни мақсад деб билган ва мансаб олишни буюк бахт деб қараган. Менда ҳеч қачон мансабга иштиёқ бўлмаган ва ҳукуматга яқинлашишни бахт деб билмаганман. Унга буни айтсам, у асло ишонмайди. Ким ҳам ишонарди?

Уни тушунаман. Ўзимни унинг ўрнига қўя олмаганимдек, у ҳам ўзини менинг ўрнимга қўя олмайди. Воқеа ва ҳодисаларни ҳар ким ўз ўлчови билан ўлчайди ва ўз қараши билан баҳолайди.

Юқорида ҳеч қачон мансабга интилмадим, дедим. Лекин мансаб доим ортимдан қувиб юрган. Ислом Каримов каминани, Шавкат Мирзиёев, Эркин Халиловни Ўзбекистоннинг келажаги учун танлаганини айтганида ишонмаганимни ёзгандим. Балки ёзганимни ўқиб ҳам кимлардир ишонмаган бўлиши мумкин. Ахир ким ҳам мансабдан ўз ихтиёри билан узоқлашади? Лекин вақт ҳақ эканлигимни кўрсатди. Эркин Халилов нима бўлди? Мирзиёевнинг ҳаёти ҳам жаннати эмас. Continue reading