7. Биринчи машинам
Бир куни Меҳмет деган турк билан танишиб қолдим. Уйига таклиф қилди. Бордик. Умр йўлдоши Севинч хоним ва бир ўғли билан яшар экан. Дўстлашиб қолдик. У׃.
-Америкага янги келган одам нима қилиб бўлса ҳам ишни машина олишдан бошлаши даркор,-деди.- Бу ерда машинангиз бўлмаса кераксиз одамсиз. Бирор жойга вақтида боролмайсиз, ишга ўтаман, десангиз ўтолмайсиз…
Лекин мени кўндириши қийин бўлди. Чунки Ўзбекистонда хусусий машинага эҳтиёжим бўлмаган. Бунинг устига машина ҳайдасам хаёлга толиб қолишдан қўрқардим. Шунинг учун Америкада ҳам машинасиз яшаш мумкин, деб ўйладим. Аввалига автобусда юришга қарор қилдик. Аммо бу азобнинг азоби, вақтнинг ажали. Continue reading
Filed under: Бошқа дунё | 4 Comments »