Бошқа дунё

6. Тил-туннинг моҳитоби

Тил билмаган дил билмайди, дил билмаганни эл билмайди. Бошқача айтганда бировнинг тилини билмасангиз унинг дилини ҳеч қачон англай олмайсиз. У ҳам сизнинг кимлигингизни англамайди. Тилмочлар сўзларни ўгирадилар, лекин сўзлар соҳибининг нафасини, ҳиссини, туйғуларини чевира олмайдилар. Таржимонлар ёрдамидаги суҳбатлар эса дипломатиядир – тавозе, манзират ва ҳоказо. Қолаверса, бир умр ёнингизда таржимон бўлмайди.

Бир куни қўшнимиз:

-Америкада кўп йил яшадим, лекин энди тилни ўқияпман. Бунга йўл миршабининг тўхтатгани сабаб бўлди. Унга ҳақлигимни тушунтириб беролмадим. Индамайгина жазога рози бўлдим. Кейин билсам, у мени судга юборган экан. Бордим. Таржимон ҳам менинг айтганларимни судьяга англата олмади. Шундан кейин тил ўрганишга қатъий қарор бердим,-деди.

Қўшним бу гапларни чуқур хўрсиниш билан айтди. Ўйланиб қолдим… Бунинг устига овқат учун берадиган купонини ҳеч “ҳазм” қила олмадим. Дўкондан бир нарса харид қилганимизда худди ҳамма бизга қараётгандек ва:

-Текинхўрлар,-деяётгандек туюларди. Continue reading