Ривоятлар (7)

ДЎЗАХ

Буюк Яратувчи бир куни Одам Ато ва Момо Ҳавонинг атворларидан ранжиб уларга жазо тайин этишни ихтиёр қилибди. Кўкдан бир парча узиб, Ерни пайдо қилибди, бир қисмини қуруқлик ва қолганини сувдан.

Аввалига Одам Ато ва Момо ҳавони қумурсқага айлантириб, Ерга ташлабди. Қарасаки, қумурсқалар кўпайиб кетиб, ерни илма-тешик кулбага айлантираётган эмишлар.

Шунда Яратгувчи уларни қушга айлантирибди. Қарасаки, қушлар Ерни ташлаб уммонлар устига кетиб, балиқ овлаб, роҳат-фароғат қилиб юришибди.

Шунда уларни одамга айлантириб юборибди.

-Бизни қаерга ташладинг, ё Рабб?-деб сўрабди Одам ато ўз Яратгувчисидан.

-Сизларни жазолаш учун дўзахга итқитдим,-деган жавоб олибди.

-Биз бу дўзахда қанча қоламиз?-деб сўрабди Момо ҳаво улу Тангридан.

-Бу дўзахни атига бир кунга деб яратдим. Демакки, у ерда бир кун турасизлар. Бу сизлар учун Қиёмат кунидир.

Яратгувчининг бир кун деган ўлчови билан бизнинг бир кун деган ўлчовимиз орасида биззилион-биззилион йиллар бор экан.

Демак, биз Қиёмат кунининг фарзандларимиз, яъни Қиёмат кунида, дўзахнинг қават-қават азоблари аро ёнаётган бандалармиз! Яратгувчининг бу Куни қачон битади, унинг ўзига аён!..

ЖМ. 

“Қиёмат куни” романидан.

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: