ОЙДИНЛАР
Амир Темур узоқ йиллик сафардан қайтганида мамлакатда аҳвол оғирлашиб, халқ солиқлар остида қолган эди. Саройда музаффарлик шарафига уюштириладиган зиёфатдан аввал жаҳонгир зиёлилар машъаласини кўтарган Мирсаид Барака билан учрашиб, ҳақиқий аҳволни ундан ўрганди.
Зиёфатда эса насру назм қаламкашлари, муаррихлар Соҳибқиронни кўкларга кўтариб, мақтаб унга ҳамду сано айтишди.
Шунда Соҳибқирон улардан бирига:
-Мен йўғимда битилган девонларингни келтир,- деди.
Шоирнинг шеърлари фиғон, шикоят, дард ва алам сатрларидан қурилган экан.
Шунда Амир Темур шоирга:
-Сен нима учун иккиюзламачилик қилаяпсан? Нега шеъринг бошқа, ўзинг бошқа,-, деди.
Шоир бош эгиб, индамай тураверди. Шундан кейин, Амир Темур тарихий бир гап айтди:
-Бу миллатнинг бошига яхшилик келса ҳам, ёмонлик келса ҳам ойдинлардан келади.
ЖМ.
“Ўзлигим” китобидан.
Filed under: Rivoyatlar |
Leave a Reply