ҚУЛЛАР
Бир зулмкор шоҳ қазога етганда ҳеч жон беролмасмиш. Табибу -уламолар ҳайрон. Кун кечиб кеч кирганда шоҳ кўзларини очибди.
– Шаҳаншоҳим, яна қандай армонингиз бор? Амр этинг, бажо келтирайлик, -дебди табиби калон.
– Вазиримнинг бошини танидан жудо қилинглар! – дебди шоҳ.
Ҳамма сукунатга чўмибди. Уч кун давомида шоҳ жаллодлару зиндонбонлар, девонбегию м ушовирларини ўлимга буюрди. Энди эса…
– Шаҳаншоҳим, ул зот сизнинг энг ишонган мудирингиз, сояи обрўйингизларку, ахир, биз қандай қилиб…
-Амримни муҳокама учун эмас, ижро учун буюрдим!
Вазирнинг бошини келтириб кўрсатганлардан сўнг:
– Худога шукур, – дебди шоҳ, – Энди жон берсам бўлур. Лекин сен табиб ненидир сўрамоқчисан, саволингни бер, жавобингни оладурсан!
– Шаҳаншоҳим, нечун ишонган одамларингизни қатлиом қилдингиз?
-Сиёсат бу, улар ишонган одамларим эмас, улар қулларим эдилар. Ҳатто сендек савол беришга журъат этолмасдилар. Бироқ кўп сиримни билардилар. Мен эса сиримни Тангридан бошқага ишонмайман! Улар яхши қул эдилар, қул каби жон бердилар, мен эса шоҳ каби…
ЖМ.
“Ўзлигим” китобидан.
Filed under: Rivoyatlar |
Leave a Reply