Ривоятлар (6)

ҚОН ва УН

Бир подшонинг уч ўғли бор экан. Ворис танлаш учун уларни синовга солибди. Катта ўғлини чақириб;

-Мана бу ҚОНУН,-дея бир китобни кўрсатибди,-унинг ҳар бир ҳарфига риоя қилишинг керак, агар риоя қилмасанг тахтдан, бойликларингдан айрилиб зиндонга кетасан, мана бу ҳам ҚОН+УН, яъни қон ва ун дебди,-икинчи томондаги нарсаларни кўрсатиб,- Қон зулм рамзи, ун бойлик рамзи. Танлаганинга қараб мен хулоса қиламан…

Ҳар уччала ўғил ҳам ҚОН ва УНни танлашибди.

Подшо хафа бўлиб ўтирган экан, маслаҳатчиси:

-Хафа бўлманг, фарзандда бўлмаса ота нишони, унда бордур бировнинг қони, болаларингиз сиз танлаган йўлни танладилар,-дебди.

-Сен ҳали менга шундай дейдиган бўлдингми?-дея шоҳнинг жаҳли чиқибди.

-Чунки сиз тахтни бирор ақлли одамга эмас, ўз болаларингиздан бирига бермоқчисиз, ана у ўзингиз ёздирган ҚОНУНда эса тахт энг ақлли одамга насиб этгай деб битилган,-дебди.

-Мен сени дўст деб юрсам, душман экансан,-дея шоҳ ҚОНУНни бир четга улоқтириб, жаллодни чақирибди. Шунда маслаҳатчи:

-Мана кўрдингизми, яна ҚОНУНни эмас ҚОН+УНни танладингиз, мен эса ҚОНУНни танлагандим, майли мени ўлдиртиринг,-дебди.

Подшо ҳукмидан қайтмай маслаҳатчини жаллоднинг қўлига топширибди.

Шу зайл подшо ўлиб, ҚОН ва УН унинг авлодларига меърос бўлиб қолибди. Улар биринчи галда ўз оталарини гўрба гўр қилиб, кейин халқни талабдилар.

ЖМ.

3 Responses

  1. salim jamshid66@yandex.ru
    Jahangir aka, men aksar yozuvchilardan ko’ra sizning keltiradigan dalillaringizga qiziqaman …men aytmoqchimanki, bugun juda ham katta bahsaga aylanib ketgan narsa mana shu sog’lom demokratiya haqidegi savollardur, to’g’ri yo’lmi ? yoki hato yo’lmi ? chunki o’zingiz bilasiz bu dunyoga behuda kelganimiz yo’q, yani bizni dunyoga kelishligimizdan bir maqsad bor, shu maqsad aynan demokratik tuzim bilan yashab o’tib ketishlikmi ? yoki boshqa bir sir bormi ? chunki men bugun ikki o’t orasida qolganman, chunki demokratiyani tanlay desam, aqlim bu tuzimni qabul qila olmayabdi…negaki juda ham ko’p qarama-qarshiliklarga duch kelayabman….bazi saytlardan o’qib tekshirib o’rgangan mendegi malumotlarga ko’ra, bu tuzimdam islom ga zid ekan….mana shu joyi meni o’ylantiryabdi….islomga zid bo’lsa yani shu iddao to’g’ri bo’lsa, unda biz bu demokratiya bilan yashab o’tsek, bizning oqibatimiz qandey bo’ladi…hullas so’zim cho’zilib ketdi, qisqasi, men tanlay olmayabman, iltimos maslahat bering., SALIM
    —————————-
    Ҳурматли Жаҳонгир ака!
    Сизнинг фикрларингиз ёшларга жуда маъқул келади.
    Шу сабабли тўғридан тўғри Сизнинг сайтингизда ушбу савол-жавобларни давом эттирсак.
    Ҳурмат билан Мистер Қалампир

    • Ҳурматли Салимжон. Саволингиз учун раҳмат.
      Айни пайтда бу сизнинг ҳали сайтим билан атрофлича таниш эмаслигингизни ҳам кўрсатади.Бу табиий ҳол, албатта. Сиз қўйган бу саволга 7-8 йил ичида камида 10 марта жавоб қилган бўлсам керак. Вақт топсангиз сайтни бир кезиб чиқинг. Айниқса савол-жавоблар тўпланган китобларни….
      Омонлик тилаб ЖМ

  2. Jahongir aka Franklinni rasmini bekorga 100 dollarga qo’yishmagan-da bilsangiz kerak bu mashhur kalimani.
    Manashu qurg’ur pand beryapti bo’lmasa allaqachon o’zbekcha darsimiz nihoyasiga yetardi.
    (Bu bola qanday bola o’zi a? Pul bering deydimi?)hazil.
    Tele debatlar zo’r bo’lyapti,o’zimizda bo’lmagandan keyin ko’rish kereda.Yani bitta qoida bor:hech qanday qoida yo’q!
    Hechqisi yo’q Amerika shouni yaxshi ko’radi!!!.

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: