Мулоҳаза

Эртага нима бўлади – Худо пошшо!

АҚШда Президентликка номзод Мит Ромни сўровлар бўйича Оқ уйнинг муваққат эгасидан озгина олдинда. Агар Ромни сайланса, бу Обаманинг Оқ уйдан ҳадалиши бўлади. Шунинг учун ҳам унинг ўзи, партияси ва ҳатто хотини ва кўплаб тарафдорлари ҳам паникада. Нима бўлади? Ҳеч ким айтолмайди. “Жўжа” ноябрнинг олтинчи куни саналади.

Тимсоли эшак бўлган Демократик партия ҳам, тимсоли фил бўлган Республикачилар ҳам аслида демократлардир. Яъни партиянинг номидаги “Демократ” сўзи фақат Обама тарафдорлари демократ деганини англатмайди.

Аслида ҳар икки партия ҳам бир-бирига яқин. Фақат биттаси демократиянинг чап томонида ва иккинчиси ўнгида. Шунинг учун ҳам баъзан Демократик партияни “сўлчилар” ва Республикачи партияни “ўнгчилар” дейишади.

Ҳар икки партиянинг орасидаги тафовутлар бугун бармоқ билан санарли. Улар энг кўп такрорлаётган мана бу гаплардан ҳам буни кўрса бўлади׃

ДЕМПАРТИЯ׃ Бойлардан кўпроқ солиқ олиб, ўрта синф ва камбағалларга бераямиз ва буни давом қиламиз.

РЕСПУБЛИКАЧИЛАР׃ Бу социалистик қараш ва биз солиқни камайтирамиз, бой-камбағални ажратмаймиз. Обама даврида 23 миллион одам ишсизлар қаторига қўшилди ва ҳукумат ҳисобига яшаётган қашшоқлар сони деярли 30 миллиондан 50 миллионга етди. Кичик бизнесга йўл очамиз ва одамларга иш бериб, уларни қашшоқликдан қутқарамиз.

ДЕМПАРТИЯ׃ Биз кўп нарсага ҳукумат масъул бўлишини истаймиз.

РЕСПУБЛИКАЧИЛАР׃ Биз катта ҳукуматга ва ҳукуматнинг ҳамма нарсага аралашувига қаршимиз.

ДЕМПАРТИЯ׃ Хотин-қизларда ҳомиланинг олдини олиш ва аборт қилиш ҳукумат томонидан молиялаштирилишини сақлаб қоламиз.

РЕСПУБЛИКАЧИЛАР׃ Худо яратган болани аборт қилиш бу уни ўлдиришдир. Лекин ҳуқуқ хотин-қизларнинг ўзида, фақат нега энди бу нарса барча солиқчиларнинг пули билан амалга ошиши керак? Биз бунга қаршимиз.

ДЕМПАРТИЯ׃ Аёл билан аёл ва эркак билан эркак оила қуриши мумкин. Буни ким-ким Обаманинг ўзи эътироф етти.

РЕСПУБЛИКАЧИЛАР׃ Оила фақат эркак ва аёл ўртасида бўлади.

ДЕМПАРТИЯ׃ Ҳомосексуаллар ва лезбиянларни очиқ тан оламиз. Бу ҳам инсон ҳуқуқлари ҳимоясидир!

РЕСПУБЛИКАЧИЛАР׃ Ҳар ким билганини қилиши мумкин, лекин ҳомосексуаллар ва лезбиянларнинг ҳуқуқлари ҳақида махсус қонун қабул қилинишига қаршимиз.

Мана шундай ва балки яна бир нечта тафовутларни айтмаса, ҳар икки партиянинг ҳам умумий дастури бир-биридан фарқ қилмайди.

Бугунги шароитда эса, Оқ уйга келадиган одам кўп нарсани ўзгартира олмайди. Чунки Конгресга ҳам бор. Лекин икки йил Конгресда Демократик партия ҳукмрон бўлганда ҳам Обама ўз ваъдаларини бажара олмади. Ҳатто Гуантанамони 100 кунда ёпаман деб фармон чиқариб ҳам бу ишни уддалай олмади.

Бундан тўрт йил олдин Обама бир учрашувда “Бас энди, филнинг орқасига тепамиз, Оқ уйга “эшак” кирадиган замон келди” деган эди ва филнинг танбал деб, эшакнинг меҳнаткашлигини мақтаганди. Бугун энди Республикачилар номзоди Мит Ромни иқтисодий буҳронгаа фақат “фил” бардош беришини айтиб “эшак”ни “халачўпламоқда”.

Америка демократик диёр ва демократияларда натижа сайловдан кейин маълум бўлади. Лекин Мит Ромней Республикачилар тарихида сайланиши жуда қийин бўлган номзод эди. У мансуби бўлган мормонлар черкови насронийларнинг бошқа оқимлари билан қарама-қарши. Демпартиянинг социалистик йўлини тўсамиз деган республикачилар диний ҳиссиётларини ичга ютиб бу номзод атрофида бирлашдилар ва кутилмаганда катта кучга айланиб, Демократик партияни ҳам, Омабани ҳам эсанкиратиб қўйдилар.

Сайлов кампанияси шу қадар босим ўтказдики, Омаба ҳатто қайта сайланган тақдирда ҳам у энди сўлчиларнинг идеологиясига хизмат қила олмайдиган даражага тушди – сайлов кампанияси уни “тарбиялаб” қўйди.

Хуллас, бугун сайлов ўтказилса, сўровларга кўра, Ромни ғолиб, эртага нима бўлади-Худо пошшо!

ЖМ.

2 Responses

  1. Ajoyib mazmunli firklar. Lekin men ham o’z fikrlarimni bildirib o’tsam qarshimasiz deb o’ylayman.
    1.Soliqlar. Kichik Bush tomonidan boylarga berilgan soliq imtiyozlari o’zini oqladi deb o’ylaysizmi? Yo’q menimcha.
    2.Konservativ demokrat sifatida hamjinslilarning nikohiga qarshiman.
    3.Abort qilishga kelsak:Homiladorlik ayol hayotiga jiddiy zaraar keltirgan holatda abort qilinishiga ruxsat berilishi kerak.Boshqa holatlarda esa yo’q.
    4.Davlatni xususiy biznesga aralashishi uni regulatsiya qilishga haqqi bor deb o’ylayman. Nima uchun? Eng so’ngi ekonimik krizisni olib qaraylik. AQShning yirik kompaniyalari o’zboshimchalik bilan ish tutgan va buning natijasida krizis kelib chiqqan.20 asrdagi “buyk debressiya”chi? Lekin davlatning aralashuvi meyorida bo’lishi kerak. Aks holda Evropani holatiga tushib qoladi.

    5.Va eng so’nggisi : barcha imperiyalarning ohiri bo’lgani kabi Amerika ham “decline” pastga qarab qulashni boshladi. Qanchalik demokratik bo’lmasin buni oldini olish qiyin.Tarihdan olib qarasak ham bo’lai buni.Odamlarda ilgarigi kabi motivatsiya yo’q. Boylar va kambag’allar orasida ajralish katta.Davlat qarzlarini ko’pligi. Kim preziden bo’lishidan qatiy nazar buni 100% oldini ololmaydi.Kechiktishi mumkin holos.

    • Qarshi emasman. Javoblarim bor.

      1. Kichik Bush boylarga imtiyoz bergan emas. Soliqlar hammadan bir xil tushirildi. Amerikada butun soliqlarning 96 foyizini boylar to’lashini unutmaylik. AQSHning hamma kambag’allari asosan boylar to’lagan soliqlar hisobiga tekin yashamoqdalar. Buning uchun minnatdor bo’lishlari kerak, nonko’rlik qilish kerak emas.

      2. Fikrimiz bir xil.

      3.Ayollarning ishiga hukumat aralashib nima qiladi?

      4.Iqtisod erkin bo’lishi kerak. Uni regulyatsiya qilish qonunlar ishi, hukumatning emas.

      5.Amerika imperiya emas. Imperiya bu bir qancha davlatlarni bosib olib birlashtirilganidir. Amerika esa tuzilganidan beri bitta davlat va turli sabablar bilan bosib olgan joylarini doim egalariga tashlab chiqqan va bu joylar gullab yashnamoqda Olmoniya, Janubiy Koreya va hokazo. Ehtimolki, Iroq va Afg’onistonning ham kelajagi O’zbekistonnikidan yaxshi bo’ladi.

      Ameriaka mutloq davlat boshqaruv rejimi emas, bu asosan boylar boshqaruv rejimidir-kapitalizm.

      Salomatlik tilayman, omon bo’ling! JM.
      Mana imperiyalar ro’yxatini topdim internetdan:

      Арабский халифат (VII в.)
      Ассирийская империя (X—VI вв до н. э.)
      Бразильская империя (1822—1889)
      Британская империя (1583—1997)
      Великая Армения (ок. 200 до н. э. — 428 н. э.)
      Вьетнамская империя (1945)
      Первая Мексиканская империя (1822—1823)
      Вторая Мексиканская империя (1863—1867)
      Китайская империя (221 до. н. э. — 1912)
      Корейская империя (1897—1910)
      Македонская империя (ок. 338 до н. э. — 309 до н. э.)
      Монгольская империя (1206—1368)
      Империя Великих Моголов (1526—1857)
      Османская империя (1281—1923)
      Персидская империя (ок. 550—330 до н. э.)
      Римская империя (27 до н. э. — 476)
      Западная Римская империя (395—476 (480))
      Византийская империя (395—1453)
      Латинская империя (1204—1261)
      Никейская империя (1205—1261)
      Трапезундская империя (1204—1461)
      Российская империя (1721—1917)
      Священная Римская империя (962—1806)
      Империя Габсбургов (Австрийская империя) (1804—1867)
      Австро-Венгерская империя (1867—1918)
      Германская империя (1871—1918)
      Третий рейх (1933—1945)
      Франкская империя Карла Великого (800—843)
      Французская империя
      Первая французская империя (1804—1815)
      Вторая французская империя (1853—1871)
      Французская колониальная империя (ок. 1605—1960-е)
      Японская империя (1868—1947)
      Центральноафриканская империя (1976—1979)
      Империя инков (начало XV века — 1532)

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: