Жаҳонгир Муҳаммад: Фикрлар ирмоғи (15)

ШУНЧАКИ ЖАВОБЛАР

-Агар эркак киши ҳамма соҳада пассивлашиб бораверса, бу нимадан далолат?
-Бу хотиннинг ҳамма соҳада активлашиб бораётганидан далолатдир.

ХХХ

-Ўзбекистонда “Бахмал инқилоби” бўлса, унга соҳиб чиқадиган одам топиладими?
-Хавотир олманг, бахмал анқонинг уруғига айланган, талаш бўлиб кетади.

ХХХ

-Қирғизистон президентини демократ, деб ёзишганда, нимани назарда тутишмоқда?
-Унинг ҳам қўшнилари каби эканлигини..

ХХХ

-Қандай қилиб мухолифат лидери бўлиш ва ўз атрофига одам тўплаш мумкин?
-Яқинда инқилоб қиламан, ҳаммага мансаб бераман, деса, бас!

ХХХ

-Икки ўзбек қаерда бемалол гаплашиши мумкин?
-Интернет адреси ёзилганда охирида русларнинг белгиси “ру” бўлган барча веб саҳифаларда, яъни “ру”… “ру”..ларда!

ХХХ

-Агар пул бўлса, ҳамма нарсани қилиш мумкин, деган гапни ўқиб қолдим, шу тўғрими?
-Бу пулсиз қолган одамнинг гапи!

ХХХ

-Ҳамма бирлашса ҳамма нарсани қилиши мумкин-ку?
-Демак, ҳамма бирлашмайди.

ХХХ

-Бугун мухолифат пикетга чиқди, нега жимсизлар?
-Агар бир кишини мухолифат дейдиган бўлсангиз, у ҳолда ҳукумат жуда хурсанд қилган қиласизку?!

ХХХ

-Кейинги пайтда одамлар боласига Ислом деган исмни бермай қўйдилар, мен уларни бундай қилмасликка чақираман, сиз ҳам менга қўшиласизми?
-Нима, биттаси етмаяптими?

%d bloggers like this: