Жаҳонгир Муҳаммад: Фикрлар ирмоғи (14)

САВОЛ-ЖАВОБ ТАРЗИДА

-Диктатор пулини Швецария банкига қўйиб қайтар экан, нима ҳақда ўйлаган бўлиши мумкин?
-“Бу мамлакатнинг раҳбари пулини қайси ўлкада сақлаётган экан?”-деб ўйласа керак.

ХХХ

-Мулламиз ҳижрат мажбурияти пайдо бўлса дарҳол мол-мулкингиздан воз кечинг, деб айтдилар, бу ҳолда мол-мулкимиз бировларга қолиб кетмайдими?
-Хафа бўлманг, бировларга эмас, ўша муллангизга қолади.

ХХХ

-Телевидениеларини диктатордан қутқазиш учун нима қилиш керак?
-Диктаторнинг ҳамма хоналарига ойна ўрнатиб, бу янги чиққан телевизор деб айтиш керак, олам гулистон!

ХХХ

-Ўтмишдошларимизнинг кўзлари қисиқ бўлганми ёки очиқми?
-Совуқ пайтида қисиқ, иссиқ пайтида очиқ бўлган!

ХХХ

-Ўзбек аёли боласи билан Москвада ҳожатхоналарда ётиб юргани ҳақидаги хабрни ўқииднгизми?
-Қайси бир ҳақидаги хабарни айтаяпсиз?

ХХХ

-“Ҳар” ёзиладими “хар”ми?
-Кимга нисбатан ишлатганингизга боғлиқ.

ХХХ

-У пахта ишини ижобий ҳал қилиб, қаҳрамон бўлди, деб ёзишгани ёзишган, бу қандай иш ўзи?
-Бу пахта қўйиш иши .

%d bloggers like this: