“Биринчи машинам” бўлимида “Ҳундай” (Hyundai) воқеасига келиб қолгандик. Давом этамиз.
Бундай машиналарни Америкада сотадиган диллершип янги очилгани учун кредит тарихи(харид ва тўлов тарихи)га қарамасдан қарзга берди. Икки йилга фойиздан озод ҳам қилишди.
Қарзга олдик… қани энди уйқу келса? Энг ёмон кўрганим қарздор бўлиш. Бунинг устига уни майдалаб тўлагунча қиймати қирқта қирдан ошиб кетади. Фойиз оладида. Шунинг учун “Емаймиз, ичмаймиз, қарздан қутуламиз” шиорини ишга солдим. Қисқа вақтда машина ўзимизники бўлди қолди.
Лекин олти кишилик оила битта машина билан ҳеч нарсага улгурмас экан. Биз турган жойда автобуслар юрмайди. Автобус юрадиган йўлга қадар 2-3 километр. Умуман Америкада топган пулингизнинг анчагина қисмини машина “ейди”. Суғуртаси ҳам “фалакда”. Марказий шаҳарларда жамоат транспорти бор. Аммо шароит яхши эмас. Шароити тузукроқ жойга бордингизми, машинангиз бўлмаса ҳаёт йўқ. Бир умр машинага пул тўлайсиз. Continue reading
Filed under: Бошқа дунё | 3 Comments »
You must be logged in to post a comment.