Ўзбек тили давлат тили бўлгани ҳолда Ўзбекистонда давлат бошқаруви рус тилида юритилади. (Хабарлар оқимидан).
Бундан беш йил олдин Бразил-Амазон гуруҳига кирувчи Суруваҳа тилида гаплашувчилардан саккиз киши заҳар ичиб, ўз жонига қасд қилганди. Маълум бўлишича, улар ўзаро муомала воситаси, дунё билан алоқа кўприги ва Худога сиғинишда руҳиятларини ифодалайдиган она тиллари йўқолиб кетаётганига қарши исён сифатида ана шундай аянчли қисматни танлаган эканлар.
Она тили инсонга жон қадар азиздир. СССР йиқилиб кетаётган кунларда Ўзбекистонда ҳам ўзбек тилини давлат тилига айлантириш ҳаракати бошланган ва бу ҳаракат миллионлаб одамларни бирлаштирган эди. Continue reading
Filed under: Kundalik | Leave a comment »
You must be logged in to post a comment.