Диктатура манзаралари

oltinОЛТИНХЎРЛИК

Яна бир неча йилда Ўзбекистоннинг олтин запаслари тугайди.(Хабарлар оқимидан).

Қадим ўтган замонда, Туронзамин томонда бир Олтинбосган исмли аждарҳо ўтган экан. Олтинбосган жуда ҳам юҳо экан. У бир шаҳарга келиб, катта тепаликнинг устига ўтириб олибди. Ўша ердан халққа ваҳшат сочармиш. Уни ҳайдаймиз дейишса, ҳеч кетмас эмиш. Ўлдирамиз дейишса, ҳеч кимнинг кучи етмас экан. Унинг оғзидан отилган олов бутун шаҳарни ёндириб, кулга айлантирибди. Шунда қўшни шаҳарларда ҳам ваҳима бошланиб, улар бу аждарҳони йўқотишга киришибдилар. Унинг бир бошини кесишса, иккинчи, учинчиси ўсиб чиқарамиш. Ҳар узилган бошдан эса, аждарҳочалар туғилармиш. Улар катта аждарҳонинг атрофини қўрғон қилиб ўраб, уни қўриқлаб ўтирашар ва ҳеч қандай куч уни енголмас экан. Шу зайл йиллар кетидан йиллар ўтиб, бир куни аждарҳо ўз ажали билан ўлибди. Шунда халқ аждарҳочаларни тор-мор қилибди. Continue reading