Туркия туркуми

jm_turkiya19951.Саробий уфқлар

Совет Иттифоқи йиқилгач, ўз мустақилликларига эришган Озарбайжон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғистон ва Туркманистон жумҳуриятлари жуда кўп муаммолар билан қарама қарши қолдилар. Жумладан, уларнинг Оврўпага ва дунё бозорига чиқиш йўллари ҳар томондан боғлаб қўйилган эди.

Бу йўлларни очиш жуда кўп машаққат, сиёсий ва иқтисодий ҳаракатларни талаб қиларди. Ана шундай шароитда илк бор ўртага чиққан фурсат “Қора денгиз иқтисодий ҳамкорлиги” лойиҳаси бўлди. Continue reading

Диктатура манзаралари

uzbМАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ

Ўзбекистонда президент бирор муаммо учун масъул эмас!(Ёзилмаган қонун).

Аслида Ислом Каримовнинг фаолиятига ҳеч ким Ислом Каримовнинг ўзичалик мукаммал баҳо берган эмас.

15 йил давомида у 76 марта вилоят кенгашларида кенгайтирилган нутқ ирод қилди. Бу нутқларнинг бир сатрини ҳам унинг ўзи ёзмаган бўлсада, у ўқиб бергани, қўшимчалар қилиб гапиргани унинг ўз айбини ўзи очганини кўрсатади.

Табиийки, бу нутқлар тайёрланишидан олдин ўнлаб казо-казолар вилоятга бориб, ҳамма ёқни “илма-тешик” қилиб, камчиликларни топиб қайтадилар.

Шунинг учун ҳам ҳар бир нутқда вилоятнинг барча жабҳаларидаги ўпирилишлар очиқ айтилади ва ишдан олинадиган ҳокимнинг бўйнига илинади.

Каримов 15 йилда вилоят раҳбарларини ишдан олгандаги нутқларини кўрсатиб, ”Мана сизга ошкоралик!” деб мақтанса бўлади. Continue reading