Саволга жавоб

almatovАлматовнинг алдови

САВОЛ: Ислом Каримовни бунча танқид қиласизлар, у нима қилсин, агар ишдан кетса кўча-куйда уни уриб ўлдиришлари ёки қамашлари мумкин. Шуни билгани учун ўлгунча мансабида қолмоқчи. Шуни ҳам билмайсизларми?( Носир).

ЖАВОБ: Кейинги 20 йилда халқимиз зеҳниятида катта ўзгариш бўлди. Шулардан бири мансабдан кетганга агар у пулдор бўлса, алоҳида ҳурмат кўрсатиш. Каримов бугун ишдан кетса, эртага унга ҳам ҳурмат кўрсатилади. Чунки пули кўп, “контактлари” кўп. Унга фақат ва фақат ўзидан кейин келадиган президент индамаса, бошқа одам индамайди.

Эсингизда бўлса бир неча йил олдин Зокир Алматов ҳақида нималар ёзилмади? Уни Ўзбекистоннинг “бош жаллоди”, “қотил”, “тирноғигача қонга ботган”, “ишдан кетса тошбўрон бўлади”, “бир кун ҳам кўчага чиқолмайди, биринчи қадамидаёқ йиқитилади”, “қамоқдаги биз кўрган қийноқларга унинг ўзи ҳам рўпара қилинади” деган каби гаплар ҳар куни ёзиларди. Нима бўлди? Зокир Алматов “рак касалиман” деб Каримовни ҳам, ҳаммамизни ҳам алдаб, пенсияга чиқиб олди. Пули кўплиги учун хизматкорлари ва машиналари кўп. “Контактлари” ҳам кўп деб унга ялинишади. Тўйларнинг тўри, зиёфатнинг зўри уники бўлди.

Ўзбекистонга бориб-келган бир танишим айтиб қолди:
-Ўзбекистон ҳаво йўллари Нью Йоркка якшанба куни келиб икки соатдан кейин қайтиб кетади. Самолётда “президент ҳам биз билан учаётган экан” деган миш-миш тарқалди. Мен ишонмадим. Унинг ўз самолёти борку? Кейин, балки унинг маслаҳатчиларидан бирортаси ёки вазирлардан бири АҚШга келаётгандир, деб ўйладим. Ҳақиқатдан ҳам махсус қисмга ҳеч кимни ўтказишмаётган, икки йигит навбати билан қўриқчилик қилаётган эди. Нью Йоркка келганимизда у қисмдан ким тушганини кўролмай қолдим. Аммо ташқарига чиқсам, икки соатдан кейин жўнаб кетадиганлар ҳам биринчи қаватга тушишган экан. Оломоннинг кўзи олма -шафтоли териб қолган. У ерда ҳам “президент келмоқда” деган миш-миш тарқалибди. Бир қанча йигитлар битта одамни ўраб, қора машиналарда олиб кетишибди. Баъзилар унинг Зокир Алматов эканлигини таниб қолишибди.

Бир ҳафта уни қатор машиналарда олиб юришибди. Илгари ИИВ системасида ишлаганлар, ҳатто унинг ўзи ишдан ҳайдаганлар, айрим “грин кард” ютиб келганлар ҳам унинг хизматида эмиш. Бир ҳафтадан кейин яна ўшандай тантаналар билан кузатишибди.

Балки бу маълумот тўғри эмасдир? Лекин ишондим. Чунки Алматов катта бой, халқни талаб йиққан пули кўп, ҳар томонга тиқиб ташлаган кадрлари ҳам бор, унча-бунча одамни ишга ўтказиб-ишдан бўшатиш имконига эга… Бугунги зеҳният бундайларнинг атрофига қуллуқчиларни тўплайди.

Бу ҳолни кейинги йилларда ишдан кетган кўпгина “бой”лар мисолида ҳам кўриш мумкин. Совет даврида ишдан олинган одамга биров қиё боқмасди. Бугун ишдан олинган одам ё қамалади, ё очиқда қолади. Очиқда қолдими, демак илдиз бақувват ҳисобланади.

Каримов ҳам вазифасидан кетса, худди шундай бўлади. У Алматовнинг алдови каби рак-пакка йўлиқдим деса, дарров ҳамманинг раҳми келади ва роҳат-фароғатли кунларни яшайди. Ҳамма нарсани тушунган Каримов, мана шуни тушунмаётганга ўхшайди.

Яна такрорлайман, агар унинг ўзидан кейин келадиган президент унга тегмаса, у ишдан кетса ҳеч ким унга тегмайди. Агар ўлса, ҳатто “Яхши одам эди”, деб дуо қилишга бошлашади. Зеҳният шунақа.

ЖМ.

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: