Саволга жавоб

jmОйни этак билан яшириб бўлмайди

САВОЛ: Ўзбекистон Олий кенгашининг 1990 йиллардаги сессияларининг стенограммаси сақланиб қолганми?

ЖАВОБ: Ўзбекистон Олий мажлисининг 1990 йилда янги сайланган ХII чақириқ биринчи сессиянинг стенографик тафсилоти китоб ҳолида нашр этилганди. Каримовнинг сирлари тарихга кўча бошлагани унга ёқмади, шекилли, сессияни фақат магнит лентасига ёзиб олсангизлар, етади, деб кўрсатма берибди. Аммо кейинги сессияларнинг бирида ичкарида ҳатто магнит лентасига ёзиб олиш ҳам тўхтатилганини билиб қолдим. Олий кенгаш аппарати котибиятининг раиси Омон Ҳамидович Олимжоновга (Шоир Ҳамид Олимжоннинг ўғли-ЖМ) мурожаат қилсам:
-Эркин акангиз билан гаплашинг, у кишининг изнларини олганмиз,-деди.

Ўзим ўринбосар бўлган ошкоралик қўмитаси раиси Эркин Воҳидовга:
-Бу ахир тарихни йўқ қилиш, тарих олдидаги жиноят-ку?!-десам у киши:
-Жаҳонгиржон, икир-чикирларга ҳам эътибор қиласиз-а?! Каттароқ, муҳимроқ нарсалар ҳақида ўйлашимиз керак,-деди.

Хафа бўлдим ва навбатдаги сессияда бу масалани кўтариб чиқдим. Тарихни сохталаштириш учун шундай қилинаётгани ва келажак авлод олдида жиноят содир этилаётганини айтдим. Каримов бошини эгиб эшитди ва кейин Эркин Воҳидовга қараб “Нима гап?” дегандек ишорада бўлди. Эркин ака менинг ёнимга келиб, “Ҳаммаси жойида, гаплашганмиз, бундан кейин стенограмма юритилади” деди.

Афсуски, бу ҳам найранг экан. Балки кейинчалик Олий мажлис Каримовни мақташ минбари бўлгач бу иш тиклангандур? Аммо 1990-1993 йиллардаги сессияларнинг стенограммаси ёзиб олинмаган.

Ойни этак билан яшириб бўлмайди. Ўша кезлари президент девонида муҳокама қилиш учун видеога қайд этилган ёзувларни билдирмай кўпайтиришгани ҳақида маълумотлар бор.  Келгусида ўртага чиқса керак.

ЖМ
“Оқасарой сирлари” китобидан.

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

w

Connecting to %s

%d bloggers like this: