Савол-Жавоб

Жуда қизиқ?!

САВОЛ׃ Демократия кўзбўямачилик, ўғрилик. Мен коммунистик партияни, яъни социализмни ёқлайман. Америка демократиясининг бош мақсади дунёни қўлга олиш, тинчликка барҳам бериш. Шуми сиз айтаётган демократия? Ветнам, Афғонистон, Ироқ бу давлатлар тинч аҳолиси ўша демократия қўл остидаги хунрезликлар эмасми?(Назокат).

ЖАВОБ׃ Демократия ёмон бўлса сизнинг социализмингиз дунёга нима қилиб берди? Куба жаннатми? Венесуэлада эркинлик борми? СССР яшаб турибдими?
Инсон зоти мукаммал бўлмаганидек демократия ҳам мукаммал эмас. Лекин бугунгача дунё синаб кўрган тузумлар орасидаги энг яхшиси шу. Бошқача айтганда ёмонларнинг яхшиси.
Инсоният ҳали бундан яхшироқ жамият қура олмади. Лақ-лақ гапдан нарига ўтилган эмас.
Кўзбўямачилик, ўғирлик ва бошқа иллатлар демократик жамиятда ҳам бор. Лекин бошқа тузумлардагидан камроқ ва демократия бу иллатларга қарши тинимсиз курашиб боради.
Американинг мақсади дунёни олиш бўлганда Каримовнинг битта гапи билан Хонободдан чиқиб кетармиди? Ёки Ироқни тарк этармиди? Мана энди Афғонистондан чиқиб кетаман, деб турибди ва ҳамма ваҳимага тушиб қолган. “Чиқиб кетса нима қиламиз?” деб.
Иккинчи жаҳон урушидан кейин Олмония иккига бўлиниб, бири Америка билан, бири СССР билан қолди. Билганлардан иккаласининг фарқини сўраб кўринг.
Корея иккига бўлиниб, бири Хитой ҳамда Россия билан қолди ва иккинчиси Америка билан. Бир бориб зиёрат қилиб келинг, фарқини кўрасиз.
Хуллас, бундай мисолларни жуда кўплаб келтириш мумкин.
Саддам тириклигида ҳамма Американи “Нега уни жазоламайсан!” деб қораларди. Саддамни йиқитди, лекин баъзи ироқликлар кимларнингдир мусиқасига ўйнаб бердилар. Натижада кўп қон тўкилди.
Бугун “Нега Каримовга индамайсан?” деб Америкага бақирганлар эртага уларнинг йўлига юрилса ва қон тўкилса уни босқинчи деб додлашади. Инсон зоти шунақа, совуқда музлайди, оловда куяди. Қаддафийни йиқитиб берса яхши, Мелошевични жазоласа яхши, лекин бошқа вақт ёмон?! Жуда қизиқ!
Ҳар бир мамлакатнинг манфаати бор. Американинг энг катта манфаати дунёда тинчлик бўлишидир. Тинчликни истамаётганлар ҳам анчагина ва бу алал-оқибат урушларга олиб келмоқда. Америка халқи ҳар қандай урушга қарши. Жумладан мен ҳам.
Россия Гуржистонга босиб кириб, ярмини ўзиники қилиб олди, Чеченистонни ер билан яксон қилди, атрофидаги ҳамма янги давлатларнинг бойликларини тортиб олиб бўлди. Негадир бу ҳақда саволингизда лом-мим демайсиз? Бу ҳам жуда қизиқ!
Социализм деганингиз ҳамманинг тенг бўлишидир. Худо инсонни тенг қилиб яратмаган. Кимдир кучли, ақлли, заковатли, кимдир эса аҳмоқ, танбал, ишёқмас… нонини топиб ейишга ҳам уринмайдиган бадбахт. Социализм биринчи гуруҳнинг меҳнат қилиб топганини юлиб олиб, иккинчи танбал гуруҳга бўлиб беради. Шахсан мен бундай тузумни истамайман. Агар сиз истасангиз бу сизнинг ҳаққингиз, ана Кубага боринг, “мазза” қиласиз!
Негадир Кубада бирорта ҳам ўзбек муҳожири йўқ, Бу ҳам жуда қизиқ!
ЖМ.

One Response

  1. Америка бошчилигида Европа давлатларининг бош мақсади исломга/ислом давлатларининг бирлашмаслигига қаратилган. Исломни ўзларига энг катта хавф деб билишади. Олиб бораётган уруш сиёсати ортида фақатгина ўз манфаатлари ётади(нефт,ресурслар,стратегик жойлашув). Ва ўзида ядро қуроллар бўла туриб,бошқаларнинг ички сиёсатига аралашишини қандай тушунтирасиз.Патриотизмни четга суриб,хаққоний жавоб берсангиз. Хитойнинг бир маромда,ишонч билан ривожланишини ҳисобга олсак,тез орада дунёга ўз сўзини ўтказиши эҳтимоли қанчалик. Ҳурматли Жаҳонгир Муҳаммад,жавобни shawa-w45@bk.ru га ёки фейсбукда Shavkat Muhammadга юборсангиз ҳам майли.

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: