Муносабат

kitobЎзбекистонда давлат тўнтариши бўлиши мумкинми?

САВОЛ׃ Кейинги кунларда Ўзбекистонда давлат тўнтариши бўлиши эҳтимоли ҳақида яна гап-сўзларлар айлана бошлади. Ростдан ҳам шундай эҳтимол борми?(Даврон).

ЖАВОБ׃ Йўқ! Сайлов каби бирор сиёсий маърака яқинлашаверса, “Давлат тўнтариши…”дан бошлаб “Диндорларнинг Конституциявий тузумга тажовузи…” каби иборалар тез-тез ишлатила бошланади. Бу энг тепадаги идорадан мухолифатнинг баъзи гуруҳчаларига қадар инади.

Ўтган йилларда буни эшитавериб, қулоқлар ўрганиб кетган бўлса ҳам, фойдаси кимга ва зарари кимга эканлигини ҳеч ўйлаб кўрмадик. Ҳамма вақт фойдаси Каримовга бўлган ва бундан кейин ҳам унга бўлади. Шундай экан, ғоя фойдани олган одамдан келиб чиқади. Бу бизнеснинг қоидаси. Қолганлар ўйинчилар, бизнинг шароитда эса, олдиндан маълум бўлган ютқазувчи ўйинчилардир.

Каримов ўз атрофидаги қўрғонни мустаҳкамлаш учун ўзига қарши чиққан ҳар қандай гуруҳдан фойдаланади ёки шундай гуруҳни яратади. Шундай бўлиб келаётганини кўриб турибмиз. Агар бу сафарги сохта сайловдан олдин ҳам бирор гуруҳ бирор “томоша” қўйса, асло ажабланмайман. Чунки режим шунга интилмоқда ва ўйинчилар ҳам ўзларини кўрсатмоқдалар. Continue reading