Савол-Жавоб

barmoqХор бўлган санъат

САВОЛ: Сиёсатга алоқаси бўлмаган бир нарса сўрамоқчиман, Америка филмларини ёқтирасизми ёки ҳинд филмлариними?(Камола).

ЖАВОБ: Болаликдан ҳинд филмларини томоша қилиб улғайганмиз. Америкага келиб ҳам Болливудда чиққан ҳар бир филмни кўришга ҳаракат қиламан. Бугун чиқаётган филмлар олдингиларидан мутлоқ фарқ қилади. Ҳозир ҳиндлар филмларга катта ижтимоий, сиёсий ва маданий муаммоларни юклашга интилмоқдалар ва бу уларни дунёда биринчи ўринга олиб чиқмоқда. Масалан, “Боғбон”, “Ашок”, “Қафас”, “Дев” филмлари каби классик бўлиб қоладиган асарлар яратишмоқда. Ҳинд филмлари ҳали Ҳиндистонда намойиш этилмасдан Америкага етиб келади ва уларни уйда томоша қилиш имконияти жуда ҳам қулай.

Бу дегани Ҳолливуд филмларини кўрмайман ёки ёқтирмайман дегани эмас. Аксинча аксар янги филмларни кўриб бораман. Ҳинд филмларида мақсад асосан сизни дам олдиришга, ҳордиқ чиқаришга қаратилган бўлади. Шу боис ҳам уларни тез унутасиз. Америка филмлари эса сизни ўйлашга, тарих, бугун ва келажак ҳақида бош қотиришга ундайди. Кейинги пайтда тарихий, фалсафий филмлар жуда кўп чиқмоқда ва уларни томоша қилиш яхши бир китоб ўқиган каби ҳузур беради. Continue reading