САВОЛ: Ўзбек санъаткор, шоир, ёзувчи ва журналистларидан сизга маъқул бўлганлари ҳам борми? (Отамирза).
ЖАВОБ: Бор ва оз эмас. Ҳар кимнинг ўз танлови бўлади. Масалан, бир таом кимгадир ёқади ва кимгадир ёқмайди. Бу масала ҳам шундай, шахсийдир. Мен бошқаларнинг ҳам танловларини ҳурмат қиламан.
Менинг танловим: Масалан, санъаткорлардан Комилжон Отаниёзов, Фахриддин Умаров, Таваккал Қодиров, Бобомурод Ҳамдамов…
Қарийб ўттиз йилдирки Таваккал Қодировнинг Фурқат ғазалига айтган “Сайдинг қўябер сайёд”ини деярли ҳар оқшом тинглайман. У менинг “уйқу дорим”га айланган. Баъзи қўшиқларни бир марта ёки кўп марта эшитиб “тўйиб қоласиз”. Лекин “Сайдинг қўябер…” уларга ўхшамайди. У қўшиқдан беғубор осмонга, кенгликка айланиб кетади. Continue reading
Filed under: Kundalik | Tagged: Таваккал Қодиров, Фахриддин Умаров, Jahongir Mamatov | Leave a comment »
You must be logged in to post a comment.