Носиёсий гаплар

kitobТанлов оз эмас

САВОЛ: Ўзбек санъаткор, шоир, ёзувчи ва  журналистларидан сизга маъқул бўлганлари ҳам борми? (Отамирза).

ЖАВОБ: Бор ва оз эмас.  Ҳар кимнинг ўз танлови бўлади. Масалан, бир таом кимгадир ёқади ва кимгадир ёқмайди. Бу масала ҳам шундай, шахсийдир. Мен бошқаларнинг ҳам танловларини ҳурмат қиламан.

Менинг танловим: Масалан, санъаткорлардан Комилжон Отаниёзов, Фахриддин Умаров, Таваккал Қодиров, Бобомурод Ҳамдамов…

Қарийб ўттиз йилдирки Таваккал Қодировнинг Фурқат ғазалига айтган “Сайдинг қўябер сайёд”ини деярли ҳар оқшом тинглайман. У менинг “уйқу дорим”га айланган.  Баъзи қўшиқларни бир марта ёки кўп марта эшитиб “тўйиб қоласиз”. Лекин “Сайдинг қўябер…” уларга ўхшамайди.  У қўшиқдан беғубор осмонга, кенгликка айланиб кетади.

Манимча бугунгача бу ашулани Таваккал Қодиров даражасига етказиб бошқа биров айтолмади. Айтган бўлса ҳам мен эшитганим йўқ. “Тошкент ироғи” ҳам унинг ижросида ҳар қандай одамни  эритиб юборади. Минг марта тингласам ҳам яна тинглагим келади. Уйда ҳам, йўлда ҳам, сафарда ҳам…

Фахриддин Умаровнинг қўшиқлари ҳақида ҳам шундай фикрдаман. У ҳатто Пўлат Мўминнинг “қип-қизил, советча” сўзларига ҳам сеҳр бериб, уларни жозибадор сатрларга териб юборади.

Ёзувчилардан: Абдулла Қодирий, Мамадали Маҳмудов(Эврил Турон), Зоҳир Аълам, шоирлардан Жамол Сирожиддин, Абдували Қутбиддину журналистлардан  Аҳмаджон Мухторов, Аҳмад Исмоилов ва бошқалар ҳақида тўхталишим мумкин. Зотан уларнинг ҳар бири ҳақида анчагина ёзганман. Исмлари бу ерда ёзилганлардан ташқари яна кўплаб ижод аҳли-истеъдодли шахсиятлар борки, уларни ҳам қадрлайман.

Демоқчиманки, танлов оз эмас. Ҳар қандай режимлар даврида ҳам халқнинг ардоқли фарзандлари етишган ва ҳар қандай инсонда кимнидир қадрлаш танлови бўлган.

Жаҳонгир Маматов,

“Зеҳният жумбоғи”(2004) китобидан.

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

w

Connecting to %s

%d bloggers like this: