Саволга жавоб

kitob-jmКитоблар…

САВОЛ: Китобларингиз қайси мамлакатларда чиққан? (Ойсара).

ЖАВОБ: Албатта, китоб чиқиши муҳим воқеа эмас. Балки китобнинг нима ҳақдалиги муҳим. Бугунга қадар миллионлаб, балки триллионлаб китоблар нашр этилган. Аксари жуда силлиқ, оби-тобида ёзилган. Масалан, Сталиндан Ислом Каримовга, Муборакдан Қаддофийга, Саддамдан Брежневгача минглаб золимлар номидан чиққан ва маҳорат билан ёзилган қанчадан қанча китоблар бор. Ё бўлмаса уларга хизмат қилган, уларнинг маддоҳлари битган қанчадан-қанча китоблар чиққан. Уларга қулай ва йўл очиқ. Асрлардир шундай бўлиб келган.

Бугунга келиб кўп нарсалар ўзгарди. Энди истаган одам ўз китобини нашр эта олади. Етарки муаллифда бир фикр ва одамларга айтадиган гапи ва шижоати бўлсин. Ўқийдиганлар топилади. Демак, бугун фақат сараланган тоифанинг эмас, халқнинг китоблари ҳам чиқадиган замон.

Каминага келсак, ёзганларим китоб ҳолида АҚШ, Туркия, Озарбайжон ва мустақилликдан олдинги Ўзбекистонда  ҳам чоп этилган.

Мана энди китобларимни интернетда дунёнинг истаган нуқтасидан туриб ўқишингиз мумкин.

Айни пайтда АҚШда тилшуносликка оид бир неча илмий китобларим ҳам нашр этилган.

Қизиқ бир кузатишни айтмоқчиман. Ёзганларимни камситиб юрадиган бир-икки киши бор. Уларнинг баъзи қораламаларига қарасам, Каримов режимининг дастлабки йилларидаги бевосита ўзим гувоҳ бўлган воқеалар тафсилотини камина ёзганларидан “айлантириб”, ўғирлаб олишган. “Ош бўлсин”! Ўғирламасдан, очиқдан-очиқ ҳам олаверишлари мумкин, зотан халққа ёзилган дастурхон бу!

Асло, уларга тош отмоқчи эмасман, аксинча китобларим ҳатто рақибларимга ҳам керакли эканлигидан мамнуният ҳисси туйганимни таъкидламоқчиман, холос.

Жаҳонгир Маматов,

“Зеҳният жумбоғи”(2004) китобидан.

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: