Зеҳният чорраҳаларида

uztvitИнтернет…

САВОЛ: Интернетдан қандай фойдаланасиз ва интернетни суиистеъмол қилаётганлар ҳақида нима дея оласиз? (Отабек).

ЖАВОБ: Интернет… жуда катта эркинлик майдони.

Ҳаётда ҳамма нарсанинг меъёрини билган одам ўз мақсадларига эриша олади. Интернетни ҳам суиистеъмол қилмаслик керак.  Интернетга муккасидан кетган эмасман. Иш юзасидан ва қизиқиш юзасидан кириб тураман ва бу кўп вақт олмайди. Принцип сифатида чатлар ва меҳмонлар китобларида қатнашмайман. Ишим ва хавфсизлик ҳам бунга имкон бермайди. Қолаверса, у ердаги меҳнат сувга оқади, йўқ бўлиб кетади. Сарфлаган вақтингиз, чатнаган асабингиз қолади. Олтин бериб, ахлат олган бўласиз.

Интернетдан фойдаланиш умумий вақт билан ҳам боғлиқ. Икки жойда ишлайман. Ҳафтада камида 60 соатлик расмий ишим бор ва вазифамни бировларга юкламасдан бажарадиган одатим бўлгани учун деярли бўш вақт йўқ.  Уйда эса ижодий ишларга кўпроқ вақт ажратаман.  Филмлар кўриш, янги чиққан китобларни ўқиш ва оила юмушлари дегандай… вақт етмай қолади. Шу боис хабар оғирликли вебсаҳифаларга обуна бўлганман ва улар ҳар кунги янгилик, таҳлилларни электрон почтамга юборадилар. Бу веб саҳифалараро “югуриб” юрмаслик учун катта имконият. Continue reading