САВОЛ: Сиз бугун мухолифат йўқ дебсиз. Лекин баъзилар “Бугун бутун халқ мухолифатдир” деб ёзишмоқда. Бунга нима дейсиз? (Бахтиёр).
ЖАВОБ: Албатта бундай гап ўзлари мухолифликни уддалай олмаган кишилардан чиқади. Кейинги 15 йилда бу гапни кўп эшитдик. Лекин ҳеч қачон режимларни бутун халқ ўзгартирмаган, унинг бир қисми ўзгартирган.
Ҳатто кейинги пайтда энг кўп мисол қилинадиган Сербия ва Гуржистонда ҳам инқилобларда халқнинг фақат бир қисми, жуда оз қисми иштирок этди. Шунинг учун бутун халқ мухолифат ва режимни унинг ўзи ўзгартиради дейиш бу менга нима, дегандек гап.
Бугун эркин сайлов бўлганда ҳам халқнинг анчагина қисми Каримовга овоз бериши турган гап, чунки халқ жуда ишонувчан ва каримовчилар эса ёлғонни ростдек қилиб гапиришга уста.
Болалар ота-онасига ишонмаслиги мумкин, лекин ўқитувчисига ишонади. “Бу гап ёлғон” десангиз ҳам, “Йўқ, ўқитувчим айтди, бу рост” деб тураверади. Худди шундай газеталарга, радио ва телевидениеларга ҳам ишонувчан одамлар талайгина. Сталин ўлганда энди нима қиламиз деб ҳўнгир-ҳўнгир йиғлаганлар бўлгани каби Каримов ўлганда ҳам аза тутадиганлар топилади. Каримов ана шундайларга “ставка” қилмоқда. Continue reading
Filed under: Savol-Javob | Tagged: Ўзбекистон, Islom Karimov, Jahongir Mamatov | Leave a comment »
You must be logged in to post a comment.