Ўзгармаган мавзулар

kitobБизни биздан кўра яхши биладилар

САВОЛ: Президент Каримовнинг Ўрта Осиёдаги қўшни давлатларга совуқ муносабати, Ўзбек- Қозоқ муносабатларининг кескинлашуви, Тожикистонда миллатчиликнинг авжига чиқиши бу ютуқли қарталар албатта қачондир Россия томонидан ўйинга киритилиши шубҳасиз. Агар Ўрта Осиёни демократлаштириш учун қадам босилса (АҚШ ёки БМТ томонидан), Россия бу қарталардан фойдаланиб нотинчликни келтириб чиқариб, яна Тожикистондаги машъум 90-йилларни бошимизга солиш эҳтимоли ҳақида нима дейсиз? (Баҳром)

ЖАВОБ: Бундай эҳтимол ҳар қачон бўлган ва бундан кейин ҳам бўлади. Россия Ўрта Осиёдаги ҳукмронлигини йўқотмасик учун ҳар қандай ишга боради. Шундай шароит туғилганда Россия яна ўзимизникиларни ишга солади. Россиянинг Туркистонни ишғол қилиши ва Ленин инқилобининг илдизларига қарасангиз ўзимиздан чиққан манфаатпарастларнинг “таклифи”, мурожаатлари, ўйинга мойилликлари билан қонли юришлар келиб чиққан.

Лекин гап халқда ва уни бошқарадиган кучларда.

Бизникилар ҳали ҳам Россиянинг таъсирида. Мана 15 йилдирки ўз халқи билан ўз тилида гаплашишни эплай олишмади. Акс ҳолда бутун хабарлар, баёнотлар, баҳслар асосан рус тилида бўлаётгани нимадан дарак? Бу қўпол бўлса ҳам русларнинг олдида ечиниб, ўзининг бутун қусурларини намойиш этишдек гап.

Биз аввал ўз масалаларимизни ўз тилимизда гаплашиш ва шу тилни тушунадиган оддий халққа етказишни ўрганмас эканмиз, бир нарсани умид қилиш мушкул. Руслар истаган пайтда бизни уриштириб қўяверадилар. Чунки улар бизни биздан яхши билишлари учун ўзимиз шароит қилиб бермоқдамиз.

Мен руслар билан муносабатларни бутунлай узиб ташлаш керак, деган фикрдан йироқдаман. Муносабатни мустақил ҳолда, сир бой бермай юритмоқ керак. Болтиқбўйи жумҳуриятлари биринчилардан бўлиб тўла мустақиллика эришганлари ортида уларнинг ўз муаммоларини ўз тилларида муҳокама қилишни билганлари ётади. Уларнинг даврасига русларнинг кириши қийин бўлди. Бизникилар эса ўзлари русларнинг даврасига кириб, томоша кўрсатмоқдалар. Бу эса зеҳниятнинг ўзгармай қолаётганини кўрсатади.

Рус тилида гаплашиш ва ёзиш биз учун қулай бўлган муддатда улар чизган йўлдан чиқиш осон бўлмайди.

Бугун Ўзбекистонда яна одамлар болаларини рус мактабларига бермоқдалар, Каримов режимига қарши ёзилган нарсаларни ўқиш учун қайтадан рус тилига бош урмоқдалар. Бундай шароитда руслар қон тўкмасдан ҳам бошқаришни бажарадилар, худди бугунги каби.

Жаҳонгир МАМАТОВ,

2005 йил. “Оқсарой сирлари” китобидан.

One Response

  1. Assalomu Alaykum. Jahongir aka, Sizga sog’liq va oilaviy hotirjamlik. Ishlaringizga doimo rivoj tilayman. Sizni saytingiz orqali ko’plab kitoblaringizni o’qib chiqdim va hozir ham o’qib boryapman ba’zilarini xatto ikki martadan ham takrorladim, chunki kitoblaringizda berilgan faktlar yaqin o’tmishimiz haqiqatlaridir. Afsuski, hozirda bu haqida hamma ham aniq ma’lumot bera olgani yoq.
    Kitoblaringizni o’qish va video suhbatlaringizni eshitish davomida menda ba’zi savollar tug’ildi.
    bugungi savolim shundan iboratki; O’zbekiston Respublikasi Konistitutsiyasini 1992 yil 8 dekabrda juda katta dabdabalar bilan qabul qilindi. Xatto tuzukroq muhokamaga ham qo’yilmadi. Juda ko’plab insonlar Konistitutsiyani mukammal deyishadi. Ba’zida Jahondagi eng zo’r Konistitutsiya deganlar ham bor, Ba’zida o’zini muxolifatman deganlar ham bunga qo’shiladilar. Lekin, shu konistitutsiya 21 yildirki avtoritar tuzumni qo’llayotganday. Sizga savolim shunday edi: 1992 yil 8 dekabrda siz Konistitutsiyaga qarshi ovoz bergan ekansiz. Nima sabab bo’lgan va aynan qaysi jihatiga qarshi bo’lgansiz?
    Javobingiz va ajratgan vaqtingiz uchun Rahmat
    Xurmat bilan Ilhom

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: