Зеҳниятга назар

uzbВатан ва тан

САВОЛ: Eвропага биринчи келишим, 6 ой бўлди, уйни, бола-чақани, юртни, чанг кўчаларни, дарахтларни соғиндим. Bунақа бўлади, деб ўйламагандим. Қисқаси, ўз уйим ўлан тўшагим, деган нақлга яна бир карра инондим. Бир кун ҳам ортиқ тургим йуқ, қора нон топсам ҳам ота-онам, юртимда бўлгим келаяпти. Бу нарсаларга қандай қарайсиз, ўз муносабатингизни билдиринг. (Ёрқин).

 ЖАВОБ: Саволга савол билан жавоб беришим мумкин: Агар ҳаётингиз учун таҳлика бўлмаса ва бир соат ҳам тургингиз келмаса, нима сизни ушлаб турибди, дарҳол йўлга чиқмайсизми? Лекин бундай савол бергим йўқ. Чунки кўпчилик Ғарбга келганда ана шундай ҳолга тушади. Аммо кейинчалик қолиб кетади ёки ватанга борганда туролмай ортга қайтади. Ҳаётимни қутқариш учун кетмаганимда қора нонни афзал кўриб ўтирган бўлардим. Ҳаётим таҳликага тушиши эса адолатни излаганим, ғуруримни бошқаларнинг оёқлари остига ташламаганим билан боғлиқ.

Бир пайтлар жуда “ватанпарвар эдим”. Эндиги қаричим билан ўлчасам, у фақат маҳаллийчилик экан. Ватан тушунчаси кўп ўйлантиради.

Ватан инсон учун туғилиб ўсган жойми ёки тафаккури шаклланган масканми?

Ватан ота-боболар хоки ётган заминми ёки она тили эркин сўйланган жой-ми?

Бугун қишлоқ, шаҳар, вилоят, мамлакат каби бўлаклар торайиб, Дунё деган ягона ватан пайдо бўлмоқда-ми?

Кечагина Ўзбекистондан бош олиб кетмоқ ор саналган бўлса, бугун четга чиқиб кетмоқ шарафга айланаётганининг сири нимада?

Ватаннинг бир ҳовуч кимсалар қўлида мулк бўлиб қолишида-ми? Ёки торликдан кенгликка интилиш зеҳниятининг тетапоя даврими бу?

Балки инсон учун бутун ер курраси ватандир?

Кимдир ҳаётини қутқариш учун кетса, кимдир ҳаётини хароб этиш учун кетаётганини қандай англамоқ керак?

Кимдир пул қидириб кетса, кимдир ўз ёнидан пул бериб кетаётганини-чи?

Яна кимдир кетган жойидан ортга қайтмасдан зах кулбаларда ё ёлғиз, ё ўзгалар қўйнида, ёхуд дарвешона ҳаёт кўраётганини ватандан, ота-онадан, ёру дўстдан устун қўйишини қандай тушунмоқ керак?

Бошқа биров эса соғинч сели остида қолган, аммо қайтиб кетишга журъат этолмаётган бўлса-чи?

Ўз ватанида хўрлангани учун ундан юз ўгириш ҳам бор гап. Ана шундай саволлар жуда кўп ва жавоблар ҳар кимнинг ўз кўнгил мулкида ва ҳаками ҳам, ҳокими ҳам ҳар кимнинг ўзи!

Жаҳонгир МАМАТОВ,

2004 йил. “Оқсарой сирлари” китобидан.

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: