Савол-Жавоб

savollarЗанжирбандлик

САВОЛ: Ўзбекистонда бугунги кунда ахлоқий тарбиянинг бузилиб бораётганини бутунлай иқтисодий қийинчиликка  боғлаш нотўғри эканлигини кўпчилик тан олади, албатта. Бу муаммонинг иқтисодий бўлмаган томонлари ҳақида ва уни ечишда (маънавий муҳитнинг маълум даражада ўрнига тушишига) қандай йўл тутиш кераклиги ҳақида фикрларингизни билдирсангиз.(Зокиржон).

ЖАВОБ: Аввало бу нарса иқтисодий муаммолар билан бевосита боғлиқдир. Айтганингиздек юз фоиз бўлмаса ҳам ўшанга яқин. Инсоннинг икки қорни бор. Биринчи қорин бошда ва уни тафаккур десак, иккинчи қорин қуйироқда ва у ошқозондир. Ҳар иккаласи ҳам “овқат” истайди. Аммо биринчисининг “овқати”-бу илм, китоблар, театр, кино, кундалик мулоҳаза, мутоала манбалари… яъни оддий қилиб айтганда маънавий эҳтиёж “таомлари”. Ошқозонни тўлдириш масаласи тафаккурда кўриб чиқилади ва шундан кейин керакли тадбир олинади.

Аммо тафаккур ўлган ёки ўлдирилган бўлса у ҳолда ошқозонни кўр-кўрона тўлдириш бошланади, худди ҳайвонларники каби. Менимча бугун дуч келганимиз ҳолатда ана шу вазият мавжуд. Аксар одамлар китобларни ўқишмайди, мутолаадан йироқ, театрга бориш имкони йўқ ёки театр унинг талабига жавоб бермайди, матбуот эркин бўлмагани боис унга ҳам назар солишмайди. Натижада тафаккур очлиги, тафаккур қаҳатчилиги юз бермоқда. Бу эса нафақат иккинчи қорин ташвиши балки бутун маданият, маънавият каби қадриятлар емирилишига олиб келмоқда.

Ахлоқ бу улкан муаммо ичида бир бўлакдир. Образли қилиб айтганда бу муаммо бир бино бўлса, ахлоқ унинг деразаси. Бино қулаётган бир пайтда қандай қилиб дераза қолиши мумкин?

Тузатишнинг йўли эса бинони қайта тиклаш ёки таъмир этиш билан боғлиқ.

Бугун ахлоқ ҳақида ахлоқсизлар гапириб турганда ким уларга ишонади?

Ахлоқ ҳақида ахлоқсиз шоирлар шеър ёзганда ким уларга эргашади?

Ахлоқ ҳақида ахлоқсизлар ваъз айтса ким қулоқ солади? Ва ҳоказо.

Кўрдингизми бу занжирбандлик амалиётини эслатади. Бири бири билан мустаҳкам боғлиқ.

Менимча энг аввало жамиятнинг, тузумнинг ахлоқсизлигини тузатиш керак.

Жаҳонгир МАМАТОВ,

2004 йил. “Оқсарой сирлари” китобидан.

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

w

Connecting to %s

%d bloggers like this: